SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  Алломалар ёққан чироқ

Алломалар ёққан чироқ

« Назад

27.11.2017 09:38

Илм нури дунёларни ёритади. Бу зиёни таратаётган маскан эса инсоният ҳурматида, эъзозида, ардоғидадир. Асрлар давомида одамлар томонидан асос солинган илм даргоҳларида тўпланган билимлар кишилар ҳаётини тубдан ўзгартириб юборган. Маъмун академияси ҳам ана шундай масканлардандир.
Тарихан назар ташласак, академия унча кўп фаолият олиб бормаган бўлса-да, (1004-1017 йиллар) у ерда Беруний, Ибн-Сино, Ал-Хоразмий каби етук алломалар илмий изланишлар олиб боришида катта аҳамият касб этган.
Мустақиллигимизнинг қўлга киритилиши биз учун катта имкониятлар эшигини очди. Хива шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланаётган 1997 йил 20 октябрь куни бўлиб ўтган тантанали маросимда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов Маъмун академиясининг қайта ташкил этилиши тўғрисидаги қу-вончли хабарни етказдилар. Шундан сўнг кўп ўтмай “Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.
Бу йил 11 ноябр куни ана шу тарихий санага 20 йил тўлди. Тарихан қисқа муддат бўлиб кўринсада, ўтган йиллар мобайнида академияда турли соҳалар бўйича катта ютуқларга эришилди.
Тарих, адабиёт, табиий ва аниқ фанларга оид адабиётларнинг чуқур ўрганилиши ва улар асосида олиб борилаётган илмий изланишлар самараси ўлароқ “Қадимий ва ўрта асрларда Хоразм давлатчилиги тарихи” мавзуидаги илмий изланишлар натижасида Хоразм давлатчилиги тарихи 3000 йиллик экани илмий далиллар билан исботланди. “IX-XIII асрларда Хоразм ёзма адабиёти ва ёзма эпос. IX-XIII асрлар Хоразм ёдномалари тили” мавзуидаги тадқиқотда эса “Авесто”даги мифологик қатлам билан Хоразм ёзма адабиёти оғзаки афсоналар ҳамда ривоятлар қиёсий таҳлил қилинган.
Бу изланишлар халқи-мизни ўз маданияти ва тарихи ҳақидаги билимларини ошириб қолмасдан юртимизнинг жаҳон цивилизациясидаги ўрнини дунё аҳлига илмий далиллар орқали исботлаб берди.
Аҳолимизнинг истеъмол маҳсулотлари сифатини яхшилаш, тупроқ, иқлим шароити муаммоларини ўрганиб, уларни бартараф этишда ҳам академияда бир қатор ишлар амалга оширилган ва улар бугун ҳам давом эттирилмоқда.
Воҳамиз тупроқ иқлим шароитида истиқболли, серхосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ўсимликлар турлари ўрганилиб, экинларни экишнинг биологик асослари тадқиқ қилинди. Шунингдек, оралиқ ва так-рорий экишда озуқавий экинларни парвариш қи-лишнинг самарали технологиялари ва маккажўхори уруғлик тизимини яратиш бўйича изланишлар, тупроқ шўрланиши қонуниятларини аниқлаб, қишлоқ хўжалиги экинлари хосилдорлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди. Сув танқислиги шароитида ернинг шўрини ювиш, чигит уруғини оптимал муддатларда ундириб олиш, экинларни мавсумий суғоришларда заҳкаш сувларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Албатта, бундай изланиш ва тавсиялар табиий шароитни яхшилаб қолмасдан аҳоли турмуш даражаси ошишига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.
Бугунги кунда академияда қилинаётган ишлар эса келажакда бу даргоҳ ва унда фаолият олиб бораётган олимлар, илмий ходимлар номини тарих саҳифаларига муҳрлашга асос бўла олади.
Академида ташкил этилаётган семинарлар, рес-публика ва халқаро конференцияларнинг ўтказилиши ёш тадқиқотчилар учун малакасини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Жаҳондаги нуфузли университетлар билан ҳамкорлиги ҳам кенгайиб бормоқда. АҚШнинг Калифорния, Индиана, Блумингтон университетлари билан “Функцияларнинг геометрик назарияси” мавзуидаги лойиҳа юзасидан ҳамкорлик ўрнатилди. Калифорния университети, Ўзбекистон Миллий университети, УрДУ ва Маъмун акдемияси ҳамкорлигида ўтказилган “Америка – Ўзбекистон математикларининг II-конференцияси” ёш математиклар учун тажриба орттириш вазифасини ўтади.
20 та давлатдан таклиф қилинган 42 нафар экспертлар ва ўзбекистонлик 70 нафар талаба, ёш олим ва профессорлар иштирок этган “Конденсирланган муҳитлар физикасининг янги ютуқлари: Квант транспорти, топологик эффектлар ва паст ўлчамли тизимларда энергияни бошқа турга айлантириш” мавзуидаги халқаро конференция академия ва УрДУ ҳамкорлигида ташкил этилган эди. Бундан ташқари академияга тарихий обидалар муҳофазаси бўйича ЮНЕСКО вакиллари ташриф буюришди ва семинар ўтказилди.
Юқорида зикр этилган ишларнинг бари жорий йилда амалга оширилган ва улар бир шингили холос.
Илм сирларини очишда ва янгиликлар яратишда академия ходимларига куч-ғайрат, шижоат тилаймиз.
Х.АМИНОВ,
УрДУ тарих факультети ўқитувчиси.
Ш.МАТЁҚУБОВА,
«Хива тонги» мухбири.