SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт

Маданият ва спорт янгиликлари

“АВЛОНИЙ” ФИЛЬМИ НАМОЙИШИ

Педагогика коллежида “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюрт-масига асосан “Рамз фильм” студиясида суратга олинган “Авлоний” бадиий фильми намойиш қилинди. 


20.03.2020 11:22/ читать дальше...
Халқимизнинг  севимли адиби,  шоир ва драматург  Эркин Самандар 85 ёшда!

СЕВГИ ФАСЛЛАРИ

 (Бир асар тарихи)

Ўтган асрнинг 80-йиллари биз талаба ёшлар шеъриятга, айниқса, севги-муҳаббатга йўғрилган китоб-ларга ошуфманд эдик. Кунда-кун ора китоб дўконларига мўраламасдан ўтмасдик. Ошиқлик дарди аслида шеър билан-да, шундай асарларни топаолсак яхши кўрган қизимизга ёхуд яқин дўстимизга совға қилардик.
Бир куни журналистика факультетимизга Эркин аканинг “Севги фасллари” янги шеърлар тўпламини олиб келарканман, қарангки, ушбу китоб қўлма қўл бўлиб кетишини ҳеч ҳаёлимга ҳам келтирмагандим.
- Ҳар кун биримиз олиб кетиб, ўқиб келамиз,- деди дарров вазиятни баҳолаган Олимбой ҳаммадан бурун. Қўшилмасдан иложимиз йўқ. Чунки у уч йиллик ҳарбий денгиз флотидан ўқишга қабул қилинган, қолаверса, қурс бошимиз эди.
Охирида каминага насиб этди. Мутолаага киришарканман, кўзимга фақат бебаҳо ишқ васфидан бошқа нарса кўринмасди...
...Республика ёшлар газетасида илк фаолият бошлаган пайтларим эди. Муҳарриримиз Рустам ака Шоғуломов (Оллоҳ у кишини ўз марҳаматига олган бўлсин) бир куни ҳузурига чақирди.
- Бадиий ижод соҳасида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи мукофотига номзодлар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида шоир, “Хоразм ҳақиқати” газетаси муҳаррири Эркин Самандар ҳам бор. Тақдим қилинган “Севги фасллари” китоби бўйича жуда яхши мақола тайёрла! - деб қолдилар,- эртанги сонига! – қўшиб қўйдилар.
Демак, ҳозирроқ ёзишга киришишим керак, - ўйладим. Қувончим шундаки, ушбу китоб доим стол торт-масида турар, баъзан мутолаа қилиб турардим. Дарров қўлимга олдим.
... Мақола тахминан 1,5-2 соат-ларда тайёр бўлди. “Ардоқлайди эл шоирни” деб сарлавҳа ҳам қўйдим. Таомилга кўра, бундай “буюртма” материалларни тажрибали журналистлар ўқиб, таҳрир қилиши керак. Шундай бўлди ҳам. Мирзакарим Пирматов, Жаббор Раззоқов кўздан кечирганларидан сўнг теришга берилди.
... Эртага адабий таҳлилда бошқа муҳим ўқимишли материаллар қатори унча катта бўлмаган менинг мақолам ҳам тилга олинди. Муҳими бу эмас. Энг қувончлиси, шу йили устоз ижодкор Эркин ака Самандаров шу мукофотга сазовор бўлганида.
Мана орадан қирқ йил ўтди. Ҳали хануз “Севги фасллари” неча авлод чин ошиқлари қалбида ишқ тароналарини куйлатиб юрганига аминмиз. Бу ҳақиқий шеъриятнинг, ажойиб китобнинг қудратидан далолат!
Эркин ака, истагимиз Сизнинг ижодингизда севги-муҳаббат, ишқ оташи мавзуси ҳеч қачон сўнмасин. Ҳамиша эл ардоғида юринг!

Сизга ҳурмат ва эҳтиром ила,                                                                                    кўпминг сонли ўқувчиларингиздан бири Ш.МАШАРИПОВ.

 


10.04.2020 11:00/ читать дальше...

бундан 122 йил муқаддам йиғишга буйруқ берган “қадимдан қолғон ёдгор  нимарсалар” ҳамон бутун дунё сайёҳлари кўз ўнгида намойиш қилинмоқда 


Хивада ХIХ асрнинг охирида музей ташкил қилиш учун ҳаракат бошланган. Хонликда архитектура ёдгорликларини сақлаш ва таъмирлаш ишлари қадимдан  одат тусига кирган бўлса-да, осори-атиқаларни йиғиш ва ажойибхона ташкил қилишга Феруз тахаллуси билан машҳур Муҳаммад Раҳимхон II даврида киришилган. Бунга Хива хонлигида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик ва ҳунармандчилик маҳсулотлари, осори-атиқалар ҳамда архитектура ёдгорликларининг фотосуратлари Россия ва жаҳон кўргазмаларида намойиш этилиши ҳам сабаб бўлган. Чунки, 1890 йилда Тошкентда, 1895 йилда Нижний Новгородда Бутунроссия кўргазмасида, 1900 йилда Парижда, 1904 йилда Американинг Миссури штатининг Олои шаҳрида ўтган халқаро ярмаркаларда Хива хонлигидан 16 соҳа бўйича ҳар биридан учтагача ҳунармандчилик ишлари намуналари юборилган. Париждаги кўргазмада Хива обидаларидан 143 бинонинг Бомачинс-кий  томонидан олинган фотосуратлари ҳам намойиш қилинган.


18.05.2020 08:23/ читать дальше...
ЙИГИРМАНЧИ  АСР ПРОМЕТЕЙИ (Саховатпешаликда дунёга донг таратган инсон ҳақида)
Бу мақолани ўқиган-лар қаламга олинган воқеага дарров ишонмаслиги мумкин. Кейин қайта-қайта мутолаага берилиши табиий. Ва- ниҳоят кўз олдиларида саховатпешаликда дунё-га донғи кетган қаҳра-монимиз Алланияз Утениязовнинг бутун бўй басти намоён бўлади.
Азиз ўқувчи! Ушбу мақолани диққат билан ўқиб чиқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг. Шунда сиз ҳазрат Жалолиддин Румийнинг “Инсон буюк куч соҳиби, фақат уни уйғота билиш керак” деган сўзининг маъносини нақадар қудратли эканини вужудингизга тафаккур айлайолсангиз не ажаб?!

16.06.2020 10:27/ читать дальше...

Кимки ўтмиш битикларин менсимас экан,
Уни олим дея айтма, дема одам ҳам,
Ким бу илмни дил-дилига  жойлаб олди гар,
Ўз умрига безак бермиш  олий, муҳташам. 


 


03.08.2020 09:36/ читать дальше...