SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ЖИСМОНИЙ ЧИНИҚИШ КЎРИГИ

ЖИСМОНИЙ ЧИНИҚИШ КЎРИГИ

« Назад

20.09.2018 10:11

Спорт-саломатлик гарови. Ҳар бир киши спорт билан мунтазам шуғулланса, соғлом турмуш тарзи қарор топади.  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишлаб, жорий йилнинг 9 сентябрь куни иттифоқнинг шаҳар Кенгаши, мудофаа ишлари бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими,  соғлиқни сақлаш бўлимлари ҳамда ИИБ билан ҳамкорликда “Азиз ва ягонамсан, жонажон - Ўзбекистоним!” шиори остида “Мустақиллик марофони” ўтказилди.
 “Хива” дўқони олдидан Ота дарвоза майдонига қадар масофагача югуриш мусобақасида умумтаълим ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва кўнгилли ёшлар иштирок этди.
- Бугунги ўтказилган марафон келажагимиз бунёдкори бўлган йигит-қизларнинг жисмонан чиниқиб, соғлом бўлиб улғайишларида ғоят аҳамиятлидир, - дейди  шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Р.Хўжаев.
Натижаларга кўра, йигитлар ўртасида Мадёр Йўлдошев, Ҳайитбой Бердибоев, Диёрбек Комилов, қизлар орасида Фазилат Бекчанова, Лайло Раҳимова, Мафтуна Исмоилова, шунингдек, кичик ёшлилар бўйича Аброрбек Шомуротовлар фахрли 1-, 2-, 3- ўринларни қўлга киритишди. Ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда фахрий ёрлиқлари топширилди.


Д.МАШАРИПОВ,
“Хива тонги” мухбири.
 
*  *  * 
Суратда: марафондан лавҳа акс эттирилган.
Муаллиф олган сурат.