SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР КЎРИГИ

ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР КЎРИГИ

« Назад

16.05.2018 13:38 Юртимизда ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, опера ва рақс санъати ижрочилигидаги маҳорати билан ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънан баркамол инсон қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асар яратишда фаоллик кўрсатаётган 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида “Ниҳол” мукофоти таъсис этилган.
Яқинда, Дашёқ маданият ва аҳоли дам олиш марказида бу йилги “Ниҳол” мукофоти Республика кўрик-танловининг Хива шаҳар ва туман босқичлари бўлиб ўтди.
Якуний  шаҳар саралаш бос-қичида С.Рустамбеков, О.Ражабов, М.Матяқубов, Ж.Салаев, С.Ал-лаяров, И.Матрасулов, туман бўйича эса Н.Рўзметов, Р.Бобожонов, Ф.Абдалниязов, О.Эркинов, А.Бол-таевлар    фаҳрли биринчи ўринни эгаллашди.
Ғолиблар диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Улар эндиликда вилоят босқичида қатнашишади.
Д.МАШАРИПОВ,
“Хива тонги” махсус мухбири.