SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ЯНГИ ЗАМОН БУНЁДКОРЛАРИ

ЯНГИ ЗАМОН БУНЁДКОРЛАРИ

« Назад

17.12.2018 14:37

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги фармони, 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  2018 йил  27 апрелдаги 8-сонли йиғилиши баёни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма олти йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон ёшлари - янги замон бунёдкорлари!” шиори  остида  республикамиз бўйлаб, вилоятимизнинг  барча  шаҳар  ва  туманларида  ҳам ёшлар  фестивали  бўлиб  ўтди.
Фестиваль доирасида манзилли дастур бўйича ўтказилган илк тадбир “Бизнес саёҳат” лойиҳаси бўлди. Унда шаҳримиз ёшлари якка тадбиркор Сухроб Умидов ташкил қилган бинокорлик материаллари ишлаб чиқарадиган корхонага, туманимиз ёшлари эса “Khiva Silk Fabric” масъулияти чекланган жамиятига саёҳат қилиб,  корхоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Шаҳардаги 12-умумтаълим мактаби ҳамда тумандаги Дашёқ маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Келажагимиз эгалари ўғил-қизларнинг эзгу ташаббуслари, кутилмаган ғоялари ва мустақил фикрларини эшитиб, уларнинг янги замон бунёдкорлари эканликларига яна бир бора амин бўлдик. Учрашув сўнгида  шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоққи шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан фаол ташаббускор ёшларга Конституциямизни тўлиқ ўрганишлари учун китоблар ҳамда диплом совға қилинди.
Туман тиббиёт бирлашмаси кам таъминланган, имконияти чекланган ёшлар ҳамда «Болалар шаҳарчаси» тарбияланувчилари учун юқори малакали бепул тиббий хизмат лойиҳаси ўтказди. 
Фестивалда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилганлиги ёшларни янада қувонтирди. “Суд ва ёшлар” тадбири  ўғил-қизларнинг ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш ва Конституциямиз моддалари билан  яқиндан танишишларига имкон яратди.
Фестиваль ёшларни янада жипслаштириб, ташаббускор  ва фаол бўлишга, Ватан тақдирига бефарқ қарамасликка ундади. Мамлакатимиз ўғил-қизлари бундан буён ҳам ҳар соҳада фаол бўлиб, юрт байроғини янада кўкларга кўтарадилар. Зеро, Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорларидир.
Д.МАШАРИПОВ.