SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ВИСОЛА ВИСОЛГА ЕТДИ

ВИСОЛА ВИСОЛГА ЕТДИ

« Назад

20.03.2020 11:12

Шомохулумлик оддий деҳқон, меҳнаткаш инсон Ўктамбой Отажонов бевақт оламдан ўтгандан кейин Гулнорахон фарзандини ҳам ота, ҳам она ўрнида вояга етказди. Сирожбекнинг ўн бармоғи ўн ҳунар, ажойиб касб-у корлар эгаси бўлиб етишди. Қурилишда, фермер хўжалигида ишлади. Аммо она-боланинг топган-тутганлари тирикчилик ҳаражатларидан ортмади. Тўй қилишга қўллари калталик қилиб қолди. Ана шундай лаҳзаларда маҳалла ёрдамга келди. Қўни-қўшни, қариндошлар қараб туришмади.
- Дунёда кўнгли ўксик инсонларни қўллаб-қувватлашдан,  икки ёшни бошини қовушдан ҳам ортиқ бахт борми?-дейди “Шомохулум” МФЙ раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бўйича лавозимига тайинланган Дилором Қутлиева, -  тўй куни аҳиллик, бир-бировга меҳр-мурувват кўрсатишдек боқий қадриятлар намоён бўлди. Тўй дарагини эшитган маҳалладошлар Гулнора Отамуродованинг “Оға-инилар” кўчасидаги хонадонига оқиб кела бошлашди. Тадбиркор Баҳодиржон бир семиз қўйни етаклаб келди. Анварбек ун, гуруч, "Саид ота Мадаминов", "Абдулла техник" фермер хўжалиги раҳбарлари мева-чева, ширинликлар, тортлар... Қўни-қўшнилар Жуманазар, Султонназир, Ойшажон, Фароғат елиб-югуриб хизмат қилишди. Отабек, Абдушариф, Сайёрахон, Рўзагуллар совчиликка бориб, Сирожбекнинг кўнгил берганини (Висола Жўрақулова самарқандлик) ёр-ёрлар айтиб, олиб келишди.
Ҳомийлар янги оилага гилам ва бошқа уй-рўзғор буюмлари совға қилишди. Собиржон Исмоилов бош-лиқ “Назму наво” студияси тўй жараёнларини тасвирга тушириб, чиройли алъбом тайёрлаб беришди.
 Ҳа, бир пайтлар Ожиза халфа куйлаганидек, “бир тўй бўлди, олам қолди ҳайрона...”

 

А.САФОЕВ.