SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ВАҚТ ҚАДРИ Инсон фаолиятининг ажралмас қисмидир

ВАҚТ ҚАДРИ Инсон фаолиятининг ажралмас қисмидир

« Назад

11.01.2020 00:00

Чиндан ҳам ўтган ҳар бир соат, кун, ой ва йилимизни сарҳисоб қилиш, келажак самарасидир. Олий ниятлар билан келажак йил режаларини тузиш орқали ҳаётимизни янада мазмунли бўлиши, ҳар куни кўпроқ яхши ва савобли амаллар қилишимиз билан ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Оллоҳ таоло бандаларини ўзининг бебаҳо неъматларидан бири бўлган вақтни қадрлашга, унинг аҳамиятини қалбдан ҳис этишга, инсон фаолиятининг ажралмас қисми бўлган қимматли вақтни бефойда ишларга сарфламасликка чақиради.
Қуръони каримда инсонларнинг вақт ўлчовларини билиб олишлари учун қуёш ва ой уларга бўйсундириб қўйилгани, бу Парвардигорнинг улуғ неъматларидан экани ҳақида шундай марҳамат қилинади: “У сизлар учун кеча ва кундузни, Қуёш ва ойни бўйин сундириб қўйди. Юлдузлар ҳам Унинг амрига бўйин сундирилгандир. Албатта, бунда англайдиган кишилар учун (Унинг қудратига далолат қилувчи) аломатлар бордир” (Наҳл сураси, 12 оят)     
Оллоҳ таоло барчаларимизга қимматбаҳо вақтлари-мизнинг қадрига етиб, дунё ҳаётида берилган умрнинг тансиқ йилларини солиҳ амаллар, эзгу, фойдали ишларга сарфлашни, янги 2020 йилни ҳам барча соҳаларда катта муваффақиятлар билан ўтказишни муяссар айласин! 

С.САПАЕВ, 
Хива тумани бош имоми.