SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  УЛУҒЛАР ИЖОДИГА БАҒИШЛАБ

УЛУҒЛАР ИЖОДИГА БАҒИШЛАБ

« Назад

04.03.2017 02:50

“Мумтоз адабиётимиз ёрқин сиймолари”. Тумандаги 20- умумтаълим мактабида улуғ бобокалонларимиз Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Муҳаммад Ризо Огаҳий ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий-маърифий тадбир ана шундай номланди.
Мактабнинг она-тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Каромат Сейдаматова ташкилотчилигида ўтказилган ушбу тадбирда 9-синфларнинг ўқувчилари мумтоз адабиётимиз намояндалари ҳақидаги билимларини ва ўз иқтидорларини баҳс-мунозара тарзида намойиш этдилар.
Ҳикматжон ОТАБОЕВ,
шу мактаб ўқувчиси.
* * *
Барча жойдагидек, Н-ҳарбий қисм аскарлари иштирокидаги навоийхонлик кечаси ҳам таассуротларга бой бўлди. УрДУ қошидаги 4-сон академик лицей ўқитувчиси Муҳаббат Жуманиёзованинг “Навоий ўзбекнинг буюк даҳоси” мавзуидаги маърузаси тингланди.
Шундан сўнг ҳарбий хизматчилар Аслиддин Маҳмудов, Фазлиддин Низонов, Улуғбек Сариков ва лицей ўқувчилари Навоий ғазаллари ҳамда рубоийларини ёддан ўқидилар.


Дониёр ЖУМАНИЁЗОВ,
Н-қисм ҳарбий хизматчиси.
* * *
Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларини муносиб тарзда нишонлаш 97-ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатида ҳам анъанага айланган.
Қутлуғ санага бағишланган тадбирни мактаб-интернат директори Х.Худойберганов очди. Сўнгра ўқувчилар томонидан шеърлар ўқилиб, куй-қўшиқлар, саҳнавий лавҳалар ижро этилди. Ўқувчилар К.Дренкова, ўқитувчилар И.Худой-берганова, А.Жуманиёзов, талаба И.Худойбергановлар муносиб ҳисса қўшишди.
14 февраль куни Бобур ижодига бағишланган кеча ҳам жуда файзли ўтди.
Э.Сеттиев, О.Хўжаева, О.Юсу-пова каби ўқувчилар ташкилотчилик ва фаоллик кўрсатишди.
Динора МАДРАҲИМОВА.
Фазилат БОБОЖОНОВА.
мактаб-интернат ўқитувчилари.