SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  УЧ КУРАШ ҒОЛИБЛАРИ

УЧ КУРАШ ҒОЛИБЛАРИ

« Назад

15.04.2017 06:40

Жорий йилнинг 23-29 март кунлари пойтахт вилоятининг Зангиота туманида 2000-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг уч кураш тури бўйича республика чемпионати ўтказилди. Ўзбекистон рес-публикаси спорт ишлари Вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган ушбу мусобақаларда хивалик ёш полвонлар ҳам муваффақиятли иштирок этишди.
Ўз вазн тоифаларида туризм касб-ҳунар ҳамда педагогика коллежлари ўқувчилари Мансур Саъдуллаев ва Қувондиқ Қут-лимуродов, 8-, 45-умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари Бибиробия Мамедова ва Шаҳзода Каримова ғолиб бўлдилар.
- Ўғлим Қувондиқнинг бу ғалабасида унинг мураббийи Ибрагим Абдуллаевнинг ёрдами жуда катта бўлди, - дейди чемпионат ғолиби онаси Нигора Абдиримова, - барча ота-оналарга фарзандларингиз ҳар доим спорт майдонларида эл-юртимиз шарафини ҳимоя қилаверсинлар, ғалаба нашидасини сураверсинлар, дейман! Ёш авлодга жисмонан соғлом бўлиб, вояга етишларида қулай имкониятлар, етарли шароитлар яратиб бераётгани учун Давлатимизга, Президентимизга минг-минг раҳмат!
- Менинг келажакдаги орзуим мураббийлардан чиниқиш мактабини ўтаб, жаҳон чемпионатларида ҳам иштирок этиш, жонажон Ватанимиз байроғини янада баланд кўтариш, - дейди ғалаба қувончини тенгқурлари билан бирга баҳам кўраётган Мансур Саъдуллаев.

Д. Машарипов,
“Хива тонги” жамоатчи мухбири.