SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

ТАРИХ

« Назад

21.11.2020 09:47

ўстим, бизга тарих  муҳри не ҳожат,
Умримиз тарихдан иборат фақат,
Китобга сиғмайди ёзса муаррих,
–  Бизни ўтказган ҳар дамимиз - тарих!

Қозониб мухлислар, шуҳрат, унвонлар,
Беллашувларида кучганмиз шонлар,
Ҳали бизга ҳадис битади сахих,
–  Бизни ўтказган ҳар дамимиз - тарих!

Бизлар машҳурликка қўймадик ихлос,
Бурчни сидқидилдан бажардик холос,
Хизмат қилиб олдик эл-юртлар бетиғ,
–  Бизни ўтказган ҳар дамимиз - тарих!

Ўтдан соғ, сувдан соғ чиқдик-у, аммо,
Юракларни дарзи бўлди муаммо,
Гуноҳларимиздан Ҳақ қилгай фориғ,
–  Бизни ўтказган ҳар дамимиз - тарих!

Тақдирдан розимиз, сиз, мен, минг бора,
Кексалик йил сайин яқин тобора,
Олдни бердинг, сўнгни Ҳақ тутма дариғ,
–  Бизни ўтказган ҳар дамимиз - тарих!

Оққан дарё оққан, оқмоқда тағин!
Халқ ҳофизи Фарҳод ҳам шоир Жўшқин
Номларига шартмас мозийда таъриф,
–  Бизни ўтказган ҳар дамимиз - тарих!

ЖЎШҚИН.