SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  Тарғибот гуруҳи – Хивада

Тарғибот гуруҳи – Хивада

« Назад

10.10.2017 04:18

“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мавзуидаги тарғибот тадбирлари Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби шаҳар ва туманимизда ҳам бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида таниқли адиб-лар, кино ва театр актёрлари, шоир-ёзувчилар, олимлар, “Ниҳол” Давлат мукофоти совриндорлари таълим муассасалари, маданият ва санъат масканлари, маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан учрашдилар.
Самимий суҳбатлар ва мулоқот-лар ўз ўзидан шеърхонликка, куй-қўшиқларга уланиб кетди.
Шаҳри-миздаги педагогика коллежида ташкил этилган ана шундай тарғибот тадбирида ҳам Президентимизнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” китобининг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган ғояларни ёшларга, улар орқали эса кенг жамоатчиликка етказиш, энг асосийси ушбу асар мазмуни содда тилда тушунтирилди.
Тарғибот гуруҳи аъзолари “Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонасига ташриф буюри-шиб, кўп асрлик тарихий ва маданий ёдгорликлар билан танишдилар.
Ш.МАТЁҚУБОВА.