SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  СУНЪИЙ ҚОПЛАМАЛИ СПОРТ МАЙДОНЧАСИ болалар спортини ривожлантиришга хизмат қилади

СУНЪИЙ ҚОПЛАМАЛИ СПОРТ МАЙДОНЧАСИ болалар спортини ривожлантиришга хизмат қилади

« Назад

05.11.2020 09:07

Мамлакатимизда аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, айниқса, болалар ва ўсмирларни спортга жалб қилиш, улар учун қулай шарт-шароит ва имкониятларни яратиш борасида ҳар бир маҳалла ҳудудида сунъий копламали футбол майдончалари давлат хусусий шерикчилик асосида қуриб ишга туширилаётгани қувонарли ҳол, албатта.
Яқинда Хива шаҳар ҳокимлиги кўмаги ва  хусусий тадбиркор ҳомийлигида қуриб, битказилган шаҳардаги 9-сон умумий ўрта таълим мактабида шу илм масканида таълим-тарбия олаётган ўқувчилар ҳамда маҳалла ёшлари учун сунъий қопламали спорт майдончаси фойдаланишга топширилди.  
Очилиш тантанасида сўзга чиққан шаҳар ҳокими Собиржон Жуманиязов ёш спортчиларни қутлаб, келажакда шаҳримиздан ҳам машҳур футболчилар, спортнинг бошқа турлари бўйича чемпионлар етишиб чиқишига ишонч билдирди.
Ўйлаймизки, ушбу спорт майдончаси ёшлар ўртасида турли мусобақаларни ўтказишга, уларнинг мунтазам равишда шуғулланишларига етарли  имкониятлар яратади.

 

Д.МАШАРИПОВ,
“Хива тонги” мухбири.

 

*  *  *

Суратда: сунъий қопламали спорт майдончасидан лавҳа акс эттирилган.
Муаллиф олган сурат.