SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  СОҒЛОМ ҲАЁТ ВА ГЎЗАЛЛИК ИНСОН САЛОМАТЛИГИНИНГ ГАРОВИДИР

СОҒЛОМ ҲАЁТ ВА ГЎЗАЛЛИК ИНСОН САЛОМАТЛИГИНИНГ ГАРОВИДИР

« Назад

20.03.2020 11:11

Кейинги йилларда мамлакатимизда аёлларни жамиятда тутган ўрни ва нуфузини ошириш билан  бир қаторда уларнинг саломатлигига ҳам эътибор қара-тиш мақсадида оммавий спорт тадбирларига кенг жалб этилмоқда.
Яқинда туманимиздаги 28-сон мактабда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши томонидан халқ таълими билан ҳамкорликда аёллар ўртасида спортнинг теннис, дартс, обруч, шашка, нишонга ўқ отиш, арқон тортиш бўйича 17-аёллар спартакиадаси ўтказилди.
Иштирокчилар белгиланган майдонларда танлаган спорт турлари бўйича ўзаро беллашишди. Якуний натижалар ҳамда ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, ғолиб ва фаол иштирокчилар эсдалик совғалари  билан тақдирланишди. 

 

Ҳ.АҲМЕДОВ, таълим, фан ва 
маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси.

***
Суратда: Аёллар спартакиадасидан лавҳа акс эттирилган.
Д.Машарипов олган сурат.