SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ШЕЪРИЯТГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАНЛАР

ШЕЪРИЯТГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАНЛАР

« Назад

16.12.2019 08:36

Мана неча асрдирки, Навоий барҳаёт номи билан бирга тилга олинадиган Огаҳий бобомизнинг ҳаёти ва ижоди ҳам биз ёш авлодга намуна. Шоир, таржимон, тарихнавис ҳамда давлат ва жамоат арбоби Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий халқимиз тарихида ўзига хос ўринга эга бўлган серқирра истеъдод соҳибидир. Унинг ижодини ўрганар эканмиз, қалбимизда буюк шахс – маънавий мерос соҳибининг ватандоши эканимиздан қалбларимиз ғурур-ифтихорга тўлади.
Шоир руҳига эҳтиром сифатида навқирон ва гўзал шаҳримизда муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан Огаҳий мактабининг қад кўтариб, ишга туширилиши барчамизни янада фахрланиб, маънавий мерос эгалари йўлидан боришга чорламоқда.
Буюк ва суюк Огаҳий таваллудининг 210 йиллиги муносабати билан мактабимизда ҳам адабий-бадиий кечалар, учрашувлар ўтказилиб, унинг ўлмас ғазалларидан намуналар ўқилмоқда, кенг саҳнада улуғ шоир сиймосига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда.

Ёрқиной ОТАЖОНОВА,
шаҳардаги 7-сон мактаб она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.