SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  СЕРҚИРРА ИЖОДКОРНИ ЭСЛАБ

СЕРҚИРРА ИЖОДКОРНИ ЭСЛАБ

« Назад

10.10.2017 04:49

Серқирра ва сермаҳсул ижоди билан ўзбек адабиётида муносиб из қолдирган қаламкашнинг асарлари кўп сонли мухлислар томонидан севиб ўқилмоқда.
Яқинда шаҳардаги 10-умумтаълим мактабида шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирни мактаб директори, Ўзбекистон халқ ўқитувчиси, тарихчи ва адабиётшунос Давлатёр Раҳимов очар экан, устоз ижодкорнинг салмоқли хизматларини ҳурмат билан тилга олди.
Ёзувчи ва журналист Шуҳрат Маткаримов, шоир, тилшунос олим, Хоразм Маъмун академияси илмий котиби Абдулла Ўрозбоев, Ўзбекистон халқ бахшиси Норбек Абдуллаев, ижодкорлар Отабек Исмоилов, Абдулла Сафоев ва бошқалар Матназар Абдулҳакимнинг бадиий, илмий ижоди ва таржимонлик соҳасида амалга оширган хайрли ишларини мисоллар орқали эҳтиром билан тилга олдилар.
Кечада мактаб ўқувчилари, Матназар Абдулҳаким хотирасига бағишлаб, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Мангулик жамоли” танловининг ғолиблари шоир шеърларини ёддан ўқидилар.
И.ОТАБОЕВ.