SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  САНЪАТКОР ЭЪЗОЗИ

САНЪАТКОР ЭЪЗОЗИ

« Назад

07.10.2019 10:13

Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонасининг “Хоразм мусиқа тарихи бўлими”да ўзбек миллий санъати ривожига, хусусан, воҳамизнинг куй-қўшиқчилиги ҳамда рақс санъатига беқиёс ҳисса қўшган улуғ намояндалари ҳаёти ва жўшқин ижод фаолиятига бағишланган кўргазмалар ташкил этилган.

Эндиликда уларнинг ёнига ажойиб хушовоз хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рахматжон Қурбонов ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазма ҳам қўшилди. 
Бўлим илмий ходимлари М.Харратов номидаги Урганч мусиқа ва санъат коллежида севимли хонанданинг бадиий-ижодий кўргазмасини кўчма тарзда намойиш қилиб, ўқувчилар билан унинг учрашувини ҳам ўтказишди.
Санъаткор таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан ташкил этилган ушбу кўчма кўргазма ва ижодий кечанинг асосий мақсади ёшларда санъатимизга меҳр уйғотиш, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш ҳамда она-Ватанга бўлган муҳаббат туйғусини уйғотишдан иборатдир.

К.АМИНОВ,
Г.ЭГАМОВА,
шу бўлим илмий ходимлари.