SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  САНЪАТ САРҲАД ТАНЛАМАЙДИ

САНЪАТ САРҲАД ТАНЛАМАЙДИ

« Назад

11.10.2018 12:02

Ўзбекистонинг хорижий давлатлар билан нафақат иқтисодий-сиёсий, балки маданий-маърифий соҳа-лардаги алоқалари ҳам тобора мустаҳ-камланмоқда.
Яқинда вилоят қўғирчоқ театри жамоасининг Россияга, Новосибирск шаҳрига ижодий сафари бунга  мисол бўла олади.
Ижодий сафар Новосибирск вилоят қўғирчоқ театри директорининг ушбу ташрифни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Респуб-ликаси Маданият вазирига йўллаган илтимосномаси асосида уюштирилгани ҳам диққатга сазовордир.
“Хивадаги қўғирчоқ теат-рининг юқори даражадаги ижодий ютуқлари, жумладан, жамоанинг Шотландиядаги Эденбург фестивалидаги иштироки, Германиянинг “Хамелеон” театри билан ҳамкорлиги, завқли тамошалари  ҳақида Новосибирскдан тарихий шаҳарга борган сайёҳлар, ҳусусан уларнинг етакчиси Елена Анатольевна Стрончан орқали хабардормиз,” дейилган мазкур қўғирчоқ театри директори Ю.А.Горлатых йўллаган мактубда.
Хоразмлик санъаткорлар томонидан “Хива лазгиси”, “Афанди ҳангомалари” спектакллари  рус тилида намойиш этилди. 
Актёрлардан Д.Исмоилов, Б.Матниёзов, Н.Назарова, Д.Худайберганов, У.Оллабер-ганов, Ф.Давлетовлар ижросидаги саҳна томошалари россиялик ёш томошабинлар ва уларнинг ота-оналари олқишларига сазовор бўлди. Бу хил ташрифларни давом эттириш ҳақида истаклар билдиришди.Ўзаро тажриба алмашилди.
Ўз навбатида ҳамкасб-лар Новосибирск вилояти қўғирчоқ театри жамоасини Ўзбекистон бўйлаб гастролга, шу жумладан, Хива шаҳрига таклиф қилишди. 
Бундай ижодий сафарлар нафақат санъат, шу билан бирга туризм соҳасини ривожлантиришга ҳам хизмат қилиши табиий.

О.ИСМОИЛОВ.