SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ОВОРА БЎЛМА!

ОВОРА БЎЛМА!

« Назад

20.03.2020 11:18

- Алло, Сувонқул, ассалому аллайкум. Мен дўстинг Комилжонман Олдингда жуда хижолатман. Ҳовли тўйи қилдинг, бора олмадим. Бешик тўйида сафарда эдим. Ўғлингни уйлантирганингда бораман, деб ният қилгандим, аммо насиб этмади. Эшитишимча, машинанинг зўридан олибсан. Энди ўтмасам бўлмайди дўстим, эртага иккаламиз отамлашиб машинангни ювсак дегандим.
- ...
Алло, Сувонқул, нега индамайсан? Ё мени эшитмаяпсанми?
- Эшитиб турибман. Келишга машинанг йўғ-у. Биламан, келгандаям қуруқ келмайсан!
Машинага атаганингни тайёрлаб қўявер, Эртага ўзим бораман. Овора бўлма.
- Иби!
- ...?

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.