SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  МУХЛИСЛАР ОЛҚИШИГА САЗОВОР БЎЛИШДИ

МУХЛИСЛАР ОЛҚИШИГА САЗОВОР БЎЛИШДИ

« Назад

11.12.2017 05:28

Хоразм вилоят қўғирчоқ театри ижодий жамоаси нафақат воҳамиз, балки республикамизнинг бошқа вилоятларидаги ёш томошабинларга ҳам хизмат кўрсатишмоқда.
Яқинда жамоа вакиллари Фарғона вилоятига ижодий сафар уюштиришди. Турли мавзудаги қизиқарли спектакллар, бошқа томошалар Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарларидаги мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларида намойиш этилиб, муҳлислар олқишига сазовор бўлди.
Фарғона шаҳар рус драма театри, Марғилон шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлиб ўтган мулоқотлар ҳамда спектакллар намойишида турли ёшдаги томошабинлар иштирок этди. Хоразмлик санъаткорлар Даврон Исмоилов, Даврон Отахонов, Дилшод Исмоилов, Даврон Худойберганов, Комилжон Ҳасанов ва бошқа ижодкорлар нафақат олқишларга, балки Фарғона вилояти маданият бошқармаси ташаккурномаларига ҳам сазовор бўлишди.
Э.МАТКАРИМОВ.