SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ

МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ

« Назад

10.01.2020 00:00

Президентимизнинг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши бўйича туман мудофаа ишлари бўлимида ҳам маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказиш учун тарғибот-ташвиқот гуруҳлари тузилди.
Шаҳар ва туманимизда ҳам 2019 йил 15 декабрдан 2020 йил 15 январгача “Ватанпарварлик ойлиги” давом этмоқда. Бундан ташқари умумий ўрта таълим мактабларида, ёшлар марказларида, маҳаллаларда “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати”, “Мен ҳам ҳарбий бўламан”, “Ватанга таянчман”, “Ибратли тенгдошим”, “Аскар оналарини шарафлаймиз” каби мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек, ҳарбий ватанпарварлик фестиваллари режалаштирилган дастурлар бўйича ўтказилмоқда.
Бир сўз билан айтганда анъанавий Ватан ҳимоячилари куни фуқароларимизнинг фаоллиги, чақириқ ёшидаги йигитларимизнинг ҳарбий хизматга тайёргарлиги руҳида нишонланади.
 

Б.НАРҚУЛОВ,
туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи.