SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  МАШҚЛАРГА САФЛАНИНГ!

МАШҚЛАРГА САФЛАНИНГ!

« Назад

17.12.2018 13:40

Тумандаги   38-сон ўрта  мактабида ўқувчилар ўр-тасида “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани бўйича “Саф тайёргарлиги” мавзуида очиқ дарс машғулотлари ўтказилди. 
Унда ўқувчиларга саф машқлари, унинг элементларини бажариш, саломлашиш ҳамда саломга жавоб бериш, шаҳдам қадамлар билан юриш, икки қатор бўлиб саф тортиш, гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш каби машғулотлар амалий тарзда кўрсатилди. Бундай машғулотларни ўтказишдан мақсад ўқув-чиларда ҳарбий таълим кўникмаларини ошириш, жанговар салоҳи-ятларини шакллантириш ҳамда саф тайёргарлиги маҳоратларини ривожлантириш каби ҳис-латларни ўзлаштиришдан иборат. Натижада машқ-ларни такрорлаш натижасида ёшларда зарурий ҳарбий билим ҳосил бўлади.
ЧҚБТ фанининг асосий мақсадларидан бири ҳам айнан, Ўзбекистон Республикасининг Қурол-ли Кучлари сафида ёшларни ҳарбий хизматни ўташга тайёрлашдир. Зеро, Ўзбекистон Респуб-ликаси Конституциясининг 52-моддасида ҳам  “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш- Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир” дея такидланган.


Ж. АБДУЛЛАЕВ, 
шу мактаб  ЧҚБТ фани ўқитувчиси.