SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  МАҚОМ САНЪАТ ГУЛТОЖИ

МАҚОМ САНЪАТ ГУЛТОЖИ

« Назад

27.11.2017 06:41

Ўзбек мусиқа маданияти ўзининг кенг кўламлиги, жанрларга бой мусиқий анъаналари, ғоятда мазмундор тарихий аҳамиятга молиқ “Устоз-шогирд” мактаблари замирида иқтидорли ва чуқур илмий салоҳиятга эга ёшларимиз жахон саҳналарида бўлиб ўтаётган нуфузли анжуманлар, фестиваллар, халқаро танловларда тенглар ичра тенг эканликларини намойиш қилиб келаётганликлари, юртимизда ижод аҳли учун яратилган имкониятлардан далолатдир. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантирш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори бутун санъат аҳлини тўлқинлантирган холда санъатсевар халқимиз томонидан ғоятда аҳамиятли воқеа сифатида қабул қилинмоқда. Қарорда “Ўзбекистонда мақом санъатини янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижро ва ижодий мактаблар ва анъаналарни, буюк бастакорлар, ҳофиз ва созандалар меросини чуқур илмий асосда ўрганиш ва қайта тиклаш” ўзбек мақом санъати марказининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланиши нафақат марказ, балки юртимиз ижод аҳлининг ҳам муҳим вазифасидир. Бу борада Хива шаҳрида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Таниқли мақом ижрочиси, Ўзбекистон халқ ҳофизи Ф.Давлатов ижод йўли санъат аҳли учун ибратдир.
Шунингдек, жорий йил 15 ноябрда Бухоро шаҳрида “Ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар рухида тарбиялашда маданият ва санъатнинг ўрни” мавзусидаги республики илмий-назарий анжуманда биз “Ижодкор ёшлар тарбиясида Хоразм-Бухоро мусиқий анъаналари муштараклиги аҳамияти тўғрисида”ги маърузамиз билан қатнашдик. Маърузада Бухоро “Шашмақом” ва Хоразм олти ярим мақомларининг такомиллашуви, мақом ижрочилари, хофизу созандалар ижод йўллари бўйича маълумотлар баён қилинди.
Анжуман қатнашчилари давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йў-налишларидан бири тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан-авлодларга аслий холида қолдириш мавзусида фикр алмашдилар.
Президентимизнинг яқинда вилоятимизга ташрифи чоғида сайёхларга маданий хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш бўйича берган таклифлари ва мазкур қарордан келиб чиқиб, “Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси худуди ва “Нуриллабой” мажмуасида намойиш қилиш учун “Хоразм мақомлари”, мумтоз мусиқий асарлар тарғиб қилиш учун “Хива мақом маркази” ташқил қилиш айни муддао бўлишидан умидвормиз.
Давлатназар Юсупов,
мусиқашунос олим.