SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  Мақом кўрик-танловидаги муваффақият

Мақом кўрик-танловидаги муваффақият

« Назад

20.06.2018 12:12 Халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъатини кенг тарғиб қилиш, ривожлантириш ва келгуси авлодга етказиш борасида мамлакатимизда хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги қарорида ҳам ана шу мақсад мужассам.
Хива шаҳар маданият бўлимига қарашли маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги “Олтин қўллар” ашула ва рақс ансамбли жамоаси ҳам бу тадбирларда фаол қатнашмоқда.
Шу йил 5-6 июнь кунлари ижодий жамоа вилоят маданият бошқармаси томонидан ташкил этилган “Мақом” кўрик-танловида муваффақиятли қатнашиб, фахрли 2-ўринни эгаллаб, диплом ва эсдалик совғаларига сазовор бўлишди.
Айни кунларда жамоа 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро мақом санъати анжуманига тараддуд кўрмоқда.