SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  МАЪРИФАТПАРВАР ҲУКМДОР

МАЪРИФАТПАРВАР ҲУКМДОР

« Назад

03.08.2020 09:36

Кимки ўтмиш битикларин менсимас экан,
Уни олим дея айтма, дема одам ҳам,
Ким бу илмни дил-дилига  жойлаб олди гар,
Ўз умрига безак бермиш  олий, муҳташам. 

Ўзбек халқи азалдан шонли тарих эгалари сифатида дунё ҳамжамияти тарафидан эътироф этиб келинади. Дунё илми тамаддунига ўзларининг беназир ҳиссаларини қўшган ва илм-фанда башариятга намуна бўлган алломалар, ўзи подшоҳ бўла туриб, жаҳон илм-маърифатининг юксали-шига сабабчи бўлган, олимликда тенги йўқ ҳукмдорлар ҳам бизнинг аждодларимиздир. Шундай зотлар қаторида биз Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абулғози Баҳодирхон каби улуғ ҳукм-дорларни шараф ила зикр этамиз. Улар халқимиз тарихини ёритишда ўзларидан бебаҳо ва нодир асарларни тақдим этганларига тарихнинг ўзи гувоҳдир.
Хива тарихи билан қизиққан ҳар бир киши бу муқаддас тупроқда яшаган, ижод қилган, авлодларга бой мерос қол-дирган буюк аждодларимиз руҳини эъзозлашга ва хотирасини мангу сақлашга ҳаракат қилади. Шу боис дунё назари тушган бу афсонавий шаҳарнинг тарихини билиш ҳар бири- мизнинг бурчимиз.
Хива тарихини ўрганишда бизга ёрдам берувчи манба-лардан бири бу Абулғози Баҳодирхоннинг “Шажараи турк” асаридир. Бу китоб тахминан 1660 йилда ёзилган. У қим-матбаҳо асар сифатида мерос бўлиб қолди. 
«Шажарайи турк» асари Хива хонлигининг вужудга келган давридан то ХVII асрнинг 2-ярмигача бўлган тарихини ёритишда яратилган энг муҳим манбалардан бири саналади. Асарда ўрта асрлар даври ўзбек давлатчилиги, ижтимоий, иқтисодий, ҳамда маданий ҳаёт масалалари шунингдек, давлат бошқаруви сиёсати, ўзбек хонликларининг ташқи давлатлар билан олиб борган алоқалари жараёни кенг ёритилган. 
Бу бебаҳо тарихий асар бизгача етиб келган. У турли давлатларда рус, француз, немис тилларига таржима қилинган.
Мустақиллик йилларида юртимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги кенг қамровли ислоҳотлар шубҳасиз, фуқароларимизнинг турмуш даражасини ошириш, халқимиз-нинг миллий маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, ўз ўтмиши, аждодлари, маданияти, миллий қадриятларини билмай туриб буюк келажак қуриб бўлмайди.
Ўзбек халқи, жумладан, Хоразм давлатчилиги, Хива хонлиги тарихининг ўрганилмаган, очилмаган қирралари, бундан кейин ҳам илмий изланишлар асосида ўқиб-ўрганилаверади.

Нилуфар РЎЗМЕТОВА,
Хива туманидаги 12-сон мактаб тарих фани ўқитувчиси.