SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  КУРАГИНГ ЕРГА ТЕГМАСИН, БЕҲРУЗ!

КУРАГИНГ ЕРГА ТЕГМАСИН, БЕҲРУЗ!

« Назад

20.03.2020 11:05

Урганчдаги Олимпия заҳиралари коллежи ўқувчиси, ҳамшаҳримиз Беҳруз Туронмуратов болалигидан тенгқурлари билан қум устида куч синашиш, кураш тушишни одат қилди. Шунданми, у спортга ихлос қўйди. Спорт орқали соғлом бўлиш мумкинлигини англаб етган ота-онаси фарзандига мактабда ва дарсдан ташқари машғулотларга қатнашишига шароит яратиб беришди. 
Ҳаёт асли курашлардан иборат. Аммо рингдаги кураш эса рақибга қаршилик кўрсатиш, ғалаба завқини, юрт шанини ҳимоя қилиб, она-Ватан байроғини кўкларга кўтарганда туйиш демакдир. Беҳруз ҳам Паҳлвон Маҳмуддек кураги ерга тегмайдиган полвон бўлишни ният қилди. 
Унинг бу орзуси ва ишти-ёқи Урганч Олимпия заҳира-лари коллежига етаклади. Бехруз бу ерда тажрибали, талабчан мураббийлар Шермат Давлетов, Руслан Мамедов, Шарофаддин Юсуповлардан кураш тушиш усуллари ҳамда зарурий кўникмаларни ўрганиб борди.
Билим ва маҳорат, устозлар тажрибаси Бехрузга чемпионатлар, қубок ўйинлари, хотира турнирларида асқотди. Ўзбекистон чемпиони номига мушарраф бўлди.
Марра олис, рақиб кучли, мамлакат эса ўзга... Аммо қарори қатъий спортчини ҳеч нарса тўхтатиб қололмайди деганларидек, Б.Туронмуротов ўтган йилнинг декабрь ойида Қозоғистон Республикасида Россия, Ўзбекистон, Қирғи-зистон ва Эрон каби мамлакатларнинг ўсмир йигит-қизлари ўртасида кураш бўйича ўтка-зилган Х-Республика турнирида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Спорт камари, пул мукофоти, диплом билан тақдирланди. 
- Спорт асли инсонга куч ва мадад дегани. Киши спорт билан шуғулланса, унинг қайси тури бўлмасин  албатта, танага гўзаллик бахш этади,- дейди Бехруз,- бу ютуқларим ота-онам ва мураббийларимники. Шуни ишонтириб айтаманки, келажакда халқаро мусоба-қаларда, жаҳон ареналарида фахрли ўринларни эгаллаб, мамлакатим байроғини янада баланд кўтаришга ваъда бераман!

     Д.МАШАРИПОВ,

“Хива тонги” мухбири.