SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ХАЙРЛИ МАҚСАДНИ КЎЗЛАБ

ХАЙРЛИ МАҚСАДНИ КЎЗЛАБ

« Назад

21.02.2017 02:01

“Биз XX асрни якунлаб, XXI асрга қадам қўяётган авлодлар истиқлол шарофатидан муяссар бўлган имкониятлар туфайли ўз миллий маънавиятимизни, мустақиллик мафкурамизни яратиш учун тафаккур томирларимизни аср-асрларнинг қаър-қаърларига отиб, тарихимиздаги жамийки фазилатларни тараққиёт ишига хизмат қилдиришимиз зарур” – деган эди шоир ва таржимон Матназар Абдулҳаким.
Ўтган йилнинг август ойида вилоят адлия бошқармасида рўйхатдан ўтиб фаолиятини бошлаган “Мангулик жамоли” жамоат бирлашмаси ана шу мақсадга хизмат қилади.
Халқимизнинг бой маънавий-маърифий меросини ўрганиш, ёшлар онгига китоб ва китобхонлик маданиятини сингдириш орқали миллий ва умуминсоний қадриятларимизга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, ижод аҳли, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш асосий муддаолар сифатида белгиланган.
Айни кунларда бирлашманинг фаолияти таҳлили, тарғиботи ҳамда галдаги вазифаларига бағишлаб, вилоятимиз туманларида йиғилишлар ўтказилмоқда.