SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ХАЛҚ ТАЪЛИМИ: ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРМИСИЗ?

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ: ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРМИСИЗ?

« Назад

22.08.2018 08:48 Шу кунларда шаҳар ва туман халқ таълими бўлимлари анъанавий август кенгашига тайёргарлик кўришмоқда. Ўтган йил натижалари сарҳисоб қилиниб, 2018-2019 ўқув йили вазифалари белгилаб олинмоқда. Шу муносабат билан мудирларнинг йиғилишларда танқидий-таҳлилий маърузалари тингланади, тажрибали устоз ва мураббийлар таълим-тарбияни янада яхшилаш йўлидаги фикр-мулоҳазалари ҳамда ўзаро тажрибалари баҳам кўрилади.
Ҳар йилги анъанага кўра, бу йил ҳам олий ўқув юртларини муваффақиятли битказиб, педагогика жамоаларига келиб қўшилган ёш ўқитувчиларнинг қасамёди қабул қилинади, Кенгаш йиғилишлари якунида алоҳида ўрнак кўрсатган устозларга Хива шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоят ва шаҳар, туман  халқ таълими бўлимларининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғаларини топшириш режалаштирилган.
Хива шаҳар халқ таълими бўлимидан хабар қилишларича,  18 та умумтаълим мактаблари, барвақт таъмирланиб, янги  ўқув йилига тахт қилиниб қўйилди.   5 тасига қўшимча синфхоналари, спорт заллари ҳамда майдонлар қуриб битказилди.
– Янги ўқув йилидан бошлаб 1080 нафар ўқитувчи 18128 нафар ўқувчиларга ҳозирги стандартлар даражасида таълим-тарбия берадилар, - дейди Хива шаҳар халқ таълими бўлими мудираси Замира Раҳимова, – Бунинг учун барча синф хоналари ва тўгараклар етарли жиҳозлар, кўргазмали воситалар, замонавий ахборот технологиялари билан таъминланди. Дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва бошқа адабиётлар учун “мактаб бозорлари” ташкил қилингани самара бергани боис, ўқувчилар барвақт уларга эга бўлдилар.
Муҳтарам Президентимизнинг халқ таълими ходимларининг ойлик маошларини босқичма-босқич ошириш, қулайлик яратиш, хусусан, имтиёзли кредитлар ажратиш тўғрисидаги қарор ва кўрсатмаларни мамнуният билан қарши олдилар. Бундай эътибор ва  ғамхўрликлар устоз-мураббийларимизнинг ғайратига-ғайрат қўшиб, ёш авлод тарбияси  йўлидаги тажриба-ташаббусларини ошириб юборди. Ҳеч шубҳасиз, янги ўқув йилида ҳам Машриқдан Мағрибгача маълуму машҳур қадимий қаъламиз педагоглари таълим-тарбия соҳасида янги муваффақиятларга эришадилар ҳамда барча кўрсаткичлар бўйича вилоятда, республикада энг юқори поғоналарни эгаллайдилар.
Холмурод Қодиров, Хива туман халқ таълими бўлими мудири:
- Туманимиз умумтаълим мактабларида азалдан таълим-тарбия жараёнларини янада такомиллаштириш, юқори талаб ва сифат даражасига кўтариш, амалиётга янги педагогик технологияларни жорий этиш борасида муайян кўникма ҳамда бой тажрибалар тўпланган. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, бўлимимиз барча кўрсаткичлар бўйича вилоятда ҳам, республикада ҳам, етакчи ўринларни эгаллаб келмоқдалар. Буни турли миқёсда ўтказилган кўрик-танловларда, спорт мусобақаларда эришган муваффақиятларимиз ҳамда ғалабаларимиз исботлаб турибди.
Билимлар куни янгидан таъмирланган 39 та умумий ўрта таълим мактабларида 2694 нафар юқори малакали педагогларимиз 26192 нафар ўқувчига таълим-тарбия беришни бошлайдилар. Улардан 2702 нафари биринчи синфга қабул қилинганлардир. Бевосита мактабларнинг ўзида “Китоб бозори” ташкил қилингани натижасида ўқув қуроллари, дарсликлар билан тўлиқ таъминлаш имкониятига эга бўлишди.                       

21, 27, 11-умумий ўрта таълим мактабларида “Обод қишлоқ” дас-турида кўрсатилган вазифаларга мувофиқ, таъмирлаш-қурилиш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.
Муҳтарам Президентимиз томонидан биз ўқитувчиларга билдираётган ишонч, кўрсатилаётган имкониятларга жавобан ёш авлод таълим-тарбияси йўлида бор куч ва билимларимизни аямай сарфлайверамиз. Янги ўқув йилида ҳам режалаштирилган вазифа ва тадбирларимизни амалга ошириб, замон талаблари даражасида ўқитиш усулларидан самарали фойдаланамиз.
ТАФАККУР ҚАНОТИ

Назира Давлетова, шаҳар ва туман ахборот ресурс маркази раҳбари:- ўқувчилар билимларини оширишда, дунёқарашни ўзгартиришда китобларни, айниқса бадиий адабиётларнинг аҳамияти катта. Бунда биз - ахборот ресурс марказлари ходимлари ёшларга, нафақат уларга, балки уларнинг ота-оналарига, устоз-мураббийларга, қўйинг-чи, ҳамма-ҳаммага ҳамроҳу кўмакчимиз. Бугунги кунда марказимиз 22978 та китоб фондига эга. Ўқув йили давомида, таътил пайтларида ҳам ўқувчилар келиб, ўзлари ёқтирган асарлар билан яқиндан танишлари имкониятига эга бўлишлари учун барча шароитлар яратилган. Мухлислар мутолаа қилиш билан бирга, асар қаҳрамонлари ҳақида бахс-мунозараларда, бевосита ёзувчи-шоирларнинг учрашув-мулоқотларида иштирок этадилар.
Марказимиз мактаб АРМларини янги адабиётлар билан бойитишда, китобларни асраб-авайлаш ва тарқатишда, уларни ўқувчиларнинг севимли масканига айлантириш борасида амалий-услубий ёрдамларини  кўрсатиб келишмоқда. Айниқса, республикамиз нашриётларида чоп этиладиган турли соҳаларга оид адабиётларнинг қисқача мазмуни акс этган тарқатма материаллар, шунингдек, республика, вилоят ахборот кутубхона раҳбариятларининг йўриқнома-кўрсатмаларини ўз вақтида етказиб турамиз.
Фаолиятимизнинг мазмун-моҳияти, натижалари ўқув йили давомида ўтказилган турли кўрик-танловларда муносиб ютуқларга эришишимизда намоён бўлади.