SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ХАЛҚИНИНГ ЮРАГИДА ЯШАЁТГАН САНЪАТКОР

ХАЛҚИНИНГ ЮРАГИДА ЯШАЁТГАН САНЪАТКОР

« Назад

07.04.2017 06:17

“Аввал сўз – кейин соз” шиорига амал қилган устоз ўзбек мусиқа маданиятига “Комилжон Отаниёзов ижро мактаби” шиддат билан кириб келган. Устоз шогирд анъаналарига содиқ қолиб, устозлари Матпано ота Худойберганов, Ҳожихон Болтаев, Шерозий, Бола бахши Абдуллаевлардан Хоразм халқ ижоди намуналари, мақомлар, мумтоз ашулалар, “Сувора”лар, “Феруз”лар, “Талқин”лар ва Хоразм достон йўлларини мукаммал ўрганиб, ўзига хос ижрочилик мактабини яратди ва бу мактаб асрлар оша халқимизнинг миллий маданий мероси сифатида ардоқланади.
Бу улкан мерос қатор мусиқашунос олимлар, устознинг шогирдлари ва ижодкор ёшлар томонидан ўрганиб, кенг тарғиб қилиб келинмоқда. Кенг кўламли репертуаридаги “мақом”лар, “сувора”лар, “савт”лар, “уфор”лар, “муҳаммаси бахши”лар “нақш”лар ва бошқа халқ куйидаги қўшиқлар “Фарғона-Тошкент” йўлидаги “Баёт”, “Ушшоқ”, “Насруллойи”, “Гиря”лар Комилжон Отаниёзов талқинида ўзгача тарзда зукко мухлислар ҳукмига ҳавола қилинган. Бу қўшиқлар Ўзбекистон радиосининг олтин заҳирасига муҳрланган.
Устознинг 100 йиллик юбилейига катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Таълим муассасалари, коллежлар ва маҳаллаларда бу санага катта эътибор берилмоқда. Комилжон Отаниёзов ҳаёти ва фаолияти, ижоди ўрганилиб, кенг тарғиб қилинмоқда.
Хива педагогика коллежида ҳам шу мавзуда учрашувлар, давра-суҳбатлари, концертлар ўтказилиб келинмоқда.


Х.БОБОЖОНОВ,
Хива педагогика коллежи ўқитувчиси.