SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  КЕЛИНГ, РУС ТИЛИДА СЎЗЛАШАМИЗ

КЕЛИНГ, РУС ТИЛИДА СЎЗЛАШАМИЗ

« Назад

10.12.2019 08:35

Умумий ўрта таълим мактабларида ноябрь ойи рус тили ва адабиёти фани ойлиги сифатида ўтказилди. Бу ойда турли тадбирлар, очиқ дарс ва қизиқарли машғулотлар олиб борилди.
Шаҳардаги 12-сон мак-табда ҳам рус тили ва адабиётига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Ўқув-чилар томонидан буюк рус адибларининг асарларидаги қаҳрамонлар образлари саҳна кўри-ниши орқали гавдалантирилди. 
“Рус тили ва адабиёти” метод бирлашмаси вакиллари ва олий тоифали устозлар Ф.Исмоилова, Ф.Матниязова, И.Жуманазарова, К.Бекчанова ва Ш.Юсу-повалар тадбирни қизиқарли ҳамда мазмунли тарзда олиб боришди.
Шунингдек, фанга оид турли кўргазма ва ярмаркалар намойиш этилиб, ўқувчилар ўртасида  танловлар эълон қилинди. Фан ойлигида фаол иштирок этаётган танловлар иштирокчиларига эсдалик совғалар топширилди.

Гулбаҳор АҲМЕДОВА,
шу мактаб  рус тили ва адабиёти фани катта ўқитувчиси.