SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  КЕЛИНГ, БИРГА ЎЙНАЙМИЗ

КЕЛИНГ, БИРГА ЎЙНАЙМИЗ

« Назад

20.03.2020 11:16

Табиийки бу сўзни кўча-куйда, мактабда кўп бор эшитамиз. Болаларнинг ўзаро аҳилликда ўйнаётганига гувоҳ бўлганмиз. Айниқса, Наврўз кунларида уларнинг “ижоди” қайнаб тошади. Тол баргларидан попуклар ясаш ёки варраклар ясаб, самога учириш одатга айланган. “Бола учун ўйин воқелик”- деб ёзган эди К.Д.Ушинский. Ўйин болага шунинг учун тушунарлики, унда қисман боланинг ўзи яратган нарса бор. 
Ян Амос Каменский грамматик ўйинлардан системали фойдаланишнинг аҳамияти хусусида гапириб, бундай деб ёзган эди: “Бола соғлом бўлиши учун у доимий ҳаракатда бўлиши зарур, шундагина ўйин қизиқарли ўтади. Ўйинга раҳбарлик қилиш ва болаларнинг ҳатти-ҳаракат-ларини доимо кузатиб туриш керак. Чунки болалар ўйин жараёнида ҳар томонлама тарбияланадилар”. 
Психологик олимлар ўйинларни тўрт гуруҳга бўладилар: функционал, қоидали, ролли ва ижодий.
Бу ўйинлар орқали болалар теварак-атроф ва муҳитдаги воқеалардан хабар топиб, идрок этиш билан кифояланади. Бунда кўриш, эшитиш, ҳис қилиш каби сезги органлари идрок қилади.
Демак, барча турдаги ўйин-лар болаларнинг катталар фаолиятига қизиқишларига, уларга тақлид қилишига    интилишларининг меҳнати ва оилавий ҳаётини, учувчилар, космонавтлар,  денгизчилар ҳамда        бошқаларнинг қаҳра-монликларини акс эттиради.
Ўйин жараёнида шундай ҳолатлар ҳам учраб турадики, болалардаги яхши кайфият бирдан шўхлик, нотинчлик ва интизомсизлик билан ҳам алмашиб қолади. Бундай пайтларда ўқитувчи айрим болаларга танбех беришга мажбур бўлади ва бу бошқаларнинг ўйин кайфиятини шубҳасиз туширади. Агар шундай вазият содир бўлса ҳам ўйин қоидаси билан бирга қўшиб тушунтирса, методик жиҳатдан тўғри бўлади.

Н.РАХИМОВА,
УрДУ Санъатшунослик 
факультети меҳнат таълими кафедраси катта ўқитувчиси. 

Д.ШЕРОВА,                                

меҳнат таълими йўналиши 4 курс талабаси.