SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ ГЕРМАНИЯДА

ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ ГЕРМАНИЯДА

« Назад

19.05.2017 11:04

Мамлакатимизнинг чет давлатлар билан нафақат сиёсий, иқтисодий, балки санъат, маданият соҳа-сидаги ҳамкорлиги ҳам мустаҳкамланмоқда.
Вилоят қўғирчоқ театри Германиянинг “Хамелеон” театри билан бир неча йиллик ҳамкорлик ришталарига эга. Театр раҳбари, режиссёр Ю.Цахманн бошлиқ бир гуруҳ ижодкорлар ўз спектакллари билан бир неча бор Ўзбекистонга ташриф буюришган бўлсалар, ўз навбатида воҳалик ижодкорлар ҳам ўз саҳна асарлари билан немис театр ихлосмандларини баҳраманд этишган.
Яқинда театр актёрларидан бир гуруҳи ижодий сафар билан Германияда бўлишди. Немис томошабинларига “Афанди ҳангомалари” спектакли ҳамда миллий фольклор йўналишидаги концерт дас-турлари намойиш этилди. Асосан кичик ёшли томошабинлар учун эртак спектакллари, катталар учун ўзбек миллий чолғу асбоблари муштараклигида жонли концертлар қўйиб берилди.
Мазкур маданий тадбирлар орқали Германиянинг Франкфурт, Дармштадт, Ной Изенбург, Бад Зоден ва бошқа шаҳарларидаги икки мингдан ортиқ театр ва санъат ихлосмандлари ўзбекона миллий қадриятларимиз, куй-қўшиқлар, рақслари-миз, урф-одат-ларимиз билан бевосита яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.
- Томошабинлар ва мутахассислар актёрлар Д.Исмоилов. У.Олла-берганов, М.Собирова, Н.Назарова, Б.Раҳимов ва Н.Бобожоноваларнинг маҳоратига юқори баҳо беришди, шунингдек, ўзаро тажрибалар ўртоқ-лашилди, - дейди вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Д.Отабоев.
Учрашув ва мулоқотларда, томошаларда Ўзбе-кистоннинг Германиядаги элчихонаси вакиллари ҳам қатнашдилар.


Э.Маткаримов.