SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ҚИЗИҚАРЛИ БЕЛЛАШУВ

ҚИЗИҚАРЛИ БЕЛЛАШУВ

« Назад

23.01.2017 02:02

Туман ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бўлими ҳамда таълим, фан, маданият ходимлари касаба уюшмалари кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 25 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, мини футбол бўйича туман биринчилиги ўтказилди. 12-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернати спорт базасида ўтказилган мусобақада ҳаваскор спортчилар иштирок этдилар.
Хоразм Маъмун академияси, УрДУ қошидаги 4-академик лицей, туризм, педагогика, ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежларидан ташкил топган жамоалар таркибида педагоглар, мутахассислар, ишчи-хизматчилар фаол иштирок этдилар. Барча учрашувлар қизиқарли ва юқори савияда ташкил этилди.
Ярим финалда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими спортчилари УрДУ қошидаги 4-академик лицей футболчилари билан беллашдилар.
Учрашув 7:1 ҳисобида таълим ходимлари фойдасига ҳал бўлди.
Финалда педагогика коллежи спортчилари иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи спортчилари билан беллашдилар. Қизиқарли ва таассуротли ўйин 7:2 ҳисобида педагогика коллежи жамоаси ютуғи билан якунланди.
Ғолиб ва турли номинациялар бўйича сов-риндорлар таълим, фан, маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Р.ХЎЖАЕВ,
“Хива тонги” спорт шарҳловчиси.