SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!

ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!

« Назад

05.11.2020 09:11

Жумладан, байрамга бағиш-лаб, шаҳар ҳокимлиги томонидан Огаҳий ижод мактабида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир иштирокчилари даставвал мактаб олдида қад ростлаган, тилимиз ривожига улкан ҳисса қўшган сўз заргари, Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий ҳайкали пойига анвойи гуллар қўйиб, улуғ шоир даҳосига эҳтиром кўрсатишди.
Истеъдодлар марказида давом этган байрам тадбирида миллий мадҳиямиз янграб, иштирокчилар унга жўр бўлдилар.
Шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Ж.Юсупов, Огаҳий ижод мактаби катта ўқитувчиси, филология фанлари номзоди М.Матяқубова сўзга чиқиб, тилимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, унинг бошқа тиллардан фарқи ҳамда ўзбек тили нуфузининг тобора юксаклиги, ғоятда бойлиги ҳақида гапириб, уни қадрлаш, асраб-авайлаш зарурлигини таъкидладилар.
Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини оширишда фаоллик кўрсатган, миллий ғурур ва ифтихоримиз бўлган она тилимизни кенг тарғиб қилишдаги самарали хизматлари, жамоат турмушидаги фаоллиги учун бир гуруҳ ҳамшаҳарларимиз ҳоким Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
- Муҳтарам Президентимиз Фармонига биноан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами сифатида белгиланганлиги қалбимизни ғурур ва ифтихорга тўлдирди, - дейди Огаҳий ижод мактаби директори С.Абдуллаев, - бугунги маънавий-маърифий тадбир ҳам миллий тилимизни тараннум этишга бағишланди.
Хива шаҳар маданият бўлими бадиий ҳаваскорлари томонидан она-Ватан ва тилимизни тарранум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Ш.АБДУЛЛАЕВА, 

Хива шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси.