SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ИСТЕЪДОДНИНГ ОЛМОС ҚИРРАЛАРИ

ИСТЕЪДОДНИНГ ОЛМОС ҚИРРАЛАРИ

« Назад

06.10.2020 10:10

Саҳна пардаси очилиши билан томошабиннинг нигоҳи аввало, рассом ишига, декорацияга, саҳна безакларига тушиб  кейин гўзаллик оламига ташриф буюради. Бу билан хар бир театр рассомининг ўзлиги ва маҳо-рати баҳоланади.
Асар мазмунидан келиб чиқиб рассом саҳна безагини, декорация атрибутларнинг, либосларнинг эскизларни  кайта-кайта чиза бошлайди.  Бу жараён спектакль премъерасига қадар ўзгариб, ривожланиб боради. Ушбу жараёнда режиссёр, рассом, адабий эмакдошларнинг ҳамфикрлиги, ғоятда муҳим аҳамият касб этади. Акс ҳолда спектакль жарохатга учрайди.
Мақолани бундай ҳолатда бошлашдан мақсад вилоят қўғирчоқ театри рассоми Ш.Яқубовнинг  иш тажрибасини кузатиш ва ўрганишда ўзига хослик, хамжихатлик, камтарона ёндашув билан натижага эришишини таъкидлашдир.
 2020 йил 5-8 сентябрь кунлари республика  қўғирчоқ  театрларининг  анъанавий  фестивали-нинг  илмий-амалий конференциясида  киритилган  таклифга  кўра, устоз-шогирд мактаби асосида оддийликдан мураккабликка интилиб, бораётган Ш.Яқубов ижодий фаолияти илк қадамлари, касбга муносабати  устозлар ўгити, ижодий изланишлар  ва қўлга киритилган  ютуқлар  хақида  тўх-талиб ўтишни жоиз деб билдик.
Шодлик қадимий Хива шахрининг “Ичон-қалъа” ва “Дешон қалъа”сида улғайиб, меъморий обидалар ва улардаги рангоранг нақшлар жилоларидан  илҳомланиб вояга етди. Шунингдек, мактаб даврида устоз наққош Одамбой Яқубовдан ганж сирларини  ўрганди
Мактабни тугатгач, шаҳар ҳунар-техника билим юрти наққошлик тўгараги-да меҳнат фаолиятини бошлаб, сўнгра вилоят қўғирчоқ театрига рассом вазифасига ишга таклиф килинади. Бу ерда Соли Қодиров билан устоз-шогирд анъаналарини давом эттиради. Хайкалтарош рассом Шавкат Усмонов, театр режиссёрлари Шермат Хайитбаев, Жўра Маҳмуд, Фатхулла Хўжаев, Рохила Матниязова, Мансур Қурёзов, Одамбой Абдуллаевлардан спектакллар саҳналаштириш жараёнларини кунт билан ўргана  бошлайди.
 Малакасини янада ошириш мақсадида Пойтахтдаги “Дийдор” театр студиясида Баходир Йўлдошев ва Сергей Седухинлардан рассомлик сирларини ўрганади ва маҳоратини оширади. Театрга қайтиб, янги-янги топилмалар билан  том маънода театр рассоми сифатида шакллана бошлайди ва қатор муваффақиятларга эришди. Жумладан, “Ислом Хўжа” ва “Абдулла Авлоний” филъмларида ёрдамчи рассом, рассом-декаратор вазифаларида қатнашди. 
Ш.Яқубовнинг эскиз ва расмлари китоб-журналларда, алъбом-буклетларда  чоп қилинган.
“Наврўз”, Мустақиллик куни байрам тадбирларини безатувчи рассом сифатида фаол иштирок этиб келмоқда ва махсус кўргазмаларда ҳам асарлари  билан  қатнашмоқда. Ўз истеъдодининг олмос қирраларини ёрқин намоён этаётган ёш  рассомга ҳамиша омад ёр бўлсин!                                 

 

Д.ЮСУПОВ.