SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  “ИСЛОМХЎЖА”

“ИСЛОМХЎЖА”

« Назад

03.10.2018 10:22

Шу йил 17 сентябрь куни Ичон қалъанинг Кўҳна Арк майдонида “Эзгу фильм” студияси томонидан суратга олинган “Ислом хўжа” тарихий, бадиий-публицистик фильмининг тақдимоти бўлди. Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари С.Солаев табрик сўз билан очди ва аждодларимизнинг эзгу ишларини намоён этишда фильм хайрли қадам бўлганини таъкидлади.
Шундан сўнг “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори ўринбосари, драматург Шуҳрат Ризаев, Ферузхон роли ижрочиси, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, Омангалди ролида қатнашган актёр Акмал Мирза ва бошқалар фильмни суратга олиш жараёнлари, асар аҳамияти ҳақида фикр- мулоҳазалар билдирдилар.
Фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов фильмни Хивада суратга олиш жараёнларида қатнашган ва ёрдамини аямаган ижодкорлар ҳамда ҳомийларга ўз ташаккурини изҳор этди.
Тарихий мавзудаги ушбу  фильмни суратга олишда бизнинг вилоят қўғирчоқ театри ижодий жамоаси ҳам фаол иштирок этди.
Оммавий саҳналардан ташқари солиқчи, сарой амалдори ва бошқа ролларни ижро этган Элёрбек Атабаев, Эргаш Атабаев, Абдушариф Қурёзов ва бошқаларнинг маҳорати тақдимотда эътироф этилди.
– Кино ижодкорларининг астойдил ҳаракати туфайли экран юзини кўрган ушбу филъм кўплаб мухлислар қатори менда ҳам яхши таассурот қолдирди, - дейди маслаҳатчи сифатида ижодий жараёнда қатнашган тарих фанлари номзоди Комилжон Худойберганов.-Айни вақтда бу мамлакатимизда санъат, шу жумладан, кино соҳасини ривожлантиришга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликка ўзига хос амалий жавоб ҳам бўлди.


Д.Атабоев,
вилоят қўғирчоқ театри
директори, Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган маданият ходими.