SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ИНСОН КЎНГЛИ

ИНСОН КЎНГЛИ

« Назад

22.03.2017 03:06

Одам қорнига эмас, қадрига йиғлайди. Чунки, одамнинг қорнини тўйғазиш қийин эмас. Меҳнат қилса, насибасига яраша ҳақ топади. Кўнгилни тўйдириш қийин. Бир қарашда-ку бу ҳам осон, бироқ садағанг кетай бу кўнгил деганни тўйдириш учун аввал уни топиш керак...

                                                                                  

* * *

Баъзан одамнинг исми-шарифини айтиб мурожаат қилсангиз кифоя, унинг кўнгли тоғдек кўтарилади. Чунки, исм - шаън. Демак, инсоннинг кўнгли унинг шаънидир.

* * *

Аввало, инсоннинг кўнгли унинг онасида, миллатида, ватанидадир. Шунинг учун ҳам сиз ҳар бир одамни камситаётиб, унинг онасини, миллатини, ватанини ерга урган бўласиз.

* * *

Одамларга яхшилик қилиш одамларга ёмонлик қилмасликдан бошланади.

* * *

Одамларнинг кўнглини топиш асосий бурчи бўлмаган касбнинг ўзи йўқ. Агар мендан ҳамма касбни бир тушунча билан изҳор қил десалар, "Одамларнинг кўнглиги топиш" деб жавоб берган бўлур эдим.

* * *

"Ҳамма йўллар Римга элтади", деган экан қадимги италияликлар. Ёлғон айтишибди улар. Ҳамма йўллар фақат бир манзилга - одамларнинг кўнглига элтади.  Бошқа барча йўллар ҳалокатлидир.

 

Матназар АБДУЛҲАКИМ