SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

« Назад

21.02.2017 02:06

Яқинда УрДУ қошидаги 4 академик лицей ва 9-умумий ўрта таълим мактаби спорт иншоотларида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида спортнинг стол тенниси, шашка, шахмат, бадминтон, волейбол турлари бўйича спартакиада ўтказилди.
Аёллар ўртасида волейбол бўйича 46- умумий ўрта таълим мактаби жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.
Хива педагогика коллежи ўқитувчиси Расул Ҳусаинов, ахборот технологиялари коллежи ўқитувчиси Муқаддас Раҳимовага бадминтон бўйича, академик лицей ўқитувчиси Баҳром Раҳматуллаев ва 8- мактаб ўқитувчиси Ленинза Бобожоноваларга шахмат бўйича тенг келадиганлар топилмади. Ғолиблар, шунингдек, 1ва 2-ўринларни эгаллаганлар ва номинациялар бўйича эътироф этилганлар диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Р.ХЎЖАЕВ, “Хива тонги”спорт шарҳловчиси.