SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  “ФУТБОЛИМИЗ КЕЛАЖАГИ”

“ФУТБОЛИМИЗ КЕЛАЖАГИ”

« Назад

06.10.2020 10:13

Бу йил ҳам Республикамиз бўйлаб барча туман ва шаҳарларда бўлгани каби шаҳримиз маданият ва истирохат боғидаги чим қопламали футбол майдонида «Футболимиз келажаги» спорт мусобақалари юқори савияда ўтказилди.
Қизғин бахсларга бой бўлган мусобақаларда “Калта минор” МФЙ 1-, “Гулирайхон” 2-, “Янги ҳаёт” 3-ўринни эгаллашди. Шунингдек, ушбу мусобақанинг ҳудудий биринчилиги ҳам бўлиб ўтди. Унда  Хива шаҳар, Хива ва Қўшкўпир туманлари жамоалари ўзаро беллашишди. Ушбу бахсда ҳам шаҳримиз жамоаси 1-ўринни қўлга киритди.

 

------------------------------------------------------------------------------------------------

Шунингдек, Маҳалла ва нуронийлар ҳафталиги доирасида 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар кунига бағишлаб, шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда “Баркамол авлод” болалар марказида спортнинг шашка тури бўйича хотин-қизлар ўртасида мусобақалар ўтказилди.
Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра 1-ўринга “Қумяска” маҳал-ласидан Шодия Қадамова, 2-ўринга “Дўстлик”дан Дилфуза Юсупова ва 3-ўринга “Тозабоғ”лик Манзура Сапаевалар муносиб деб топилди.

 

Қ.ХЎЖАЕВ,

Хива шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими бош инспектори.