SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ФИКР ВА НУТҚ МАДАНИЯТИ ЎҚУВЧИ ТАФАККУРИНИ БОЙИТИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

ФИКР ВА НУТҚ МАДАНИЯТИ ЎҚУВЧИ ТАФАККУРИНИ БОЙИТИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

« Назад

20.03.2020 11:17

Мактабимизда 2-синфлар ўртасида “Ёш математик-лар” танлови улуғ аждодларимиз Мусо ал-Хоразмий, Фаробий ва Абу Райхон Берунийларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланди.
Ўқувчилар 5 та шарт бўйи-ча математикадан ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Вафоева Мадина, Арслонова Ойнура, Сапарбаева Дилнура, Бахтияров Шоҳжаҳон, Каримбоева Зебунисолар танловда фаол қатнашиб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ўз тенгдошларига сухандонлик қилган Миржаҳон Каримбаев ва Нафиса Озодовалар ўзларининг фикрлаш ва нутқи равонлиги билан ажралиб туришди.
Мана шундай кўрик ва танловлар орқали ДТС ва давр талабларига жавоб бера оладиган ёш авлодни саводхон қилиб тарбиялаш биз педагогларнинг олий мақсадимиздир.

Малоҳат ЖУМАНИЁЗОВА,

шаҳардаги 7-сон мактаб ўқитувчиси.