SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ЭНГ ЯХШИ УСТОЗ

ЭНГ ЯХШИ УСТОЗ

« Назад

22.08.2018 08:52

Аждодлар меросини кенг ўрганиш орқали инсоннинг дунёси бойиб боради.
Китоблар бу борада энг яхши устоздир. Шу боис анъанага айланган “Ёш китобхон” танлови юртимиз келажаги бўлган ёшларни ҳар томонлама етук, ақл идрок соҳиблари этиб тарбиялашда муҳим ўрин тутмоқда.
Танловга қизиқиш билдирган ва иштирок этган ёшлар ўтган йилгига нисбатан анча кўпайди. Танловнинг туман босқичида энг билимдон ёшлар иштирок этишди.
- Бу йилги танловда 3 та 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифасидаги йигит-қизлар иштирок этишди, - дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Қувондиқ Хакимов. – Китоблар сони ҳам ўтган йилгига нисбатан анча кўп.
Танловда ғолиб бўлиб, вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Феруза Жуманазарова, Бикажон Раҳимова, Орзубек Матёқубовларга омад тилаймиз. 
* * *
Шунингдек, танловнинг шаҳар босқичи ҳам бўлиб ўтди. Энг билимдон китобхонлар аниқланиб, кейинги босқичга ўтказилди. Саидали Қуронбоев, Зумрад Комилова, Акмал Ҳаитовлар ғолиб деб топилдилар.

Ш.МАТЁҚУБОВА.