SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ДИЛТОРТАР ДАВРАЛАР

ДИЛТОРТАР ДАВРАЛАР

« Назад

10.01.2020 00:00

Сарвар Яхшимуратов, Гулшода Полвонова, Мақсадбек Яхшимуратов, Севинчой Қодирова тумандаги 3-мактабнинг 9-синфида ўқишади. Ўқиш билан бирга, жамоат ишларида ҳам фаол қатнашишади.
Қишқи таътил арафасида улар “Янги йилим-яхши йилим” мавзуига бағишлаб чиройли безатилган кўм-кўк арча атрофига барча-барчани чорлашди.
- Келинглар, синфдошлар, янги йилда ҳам аъло баҳоларга ўқиш азму шиоримизга айлансин!
Дилтортар куй-қўшиқлар, рақслар даврасига азиз устозлари ва ота-оналарини ҳам таклиф қилишди.
- Жуда яхши давра бўлаяпти. Ҳамма хурсанд, шод. Мактабга келиб, ўзимизнинг ўқувчилик йилларимизни ҳам эсладик, -дейди Мақсадбекнинг онаси Мақсуда Раҳимова.

Замира 
ОЛЛАБЕРГАНОВА, 
тумандаги 3- мактаб география фани ўқитувчиси.

***

photo_2019-12-26_23-07-40
Шу мактабнинг юқори синф ўқувчиларидан ўрнак олаётган кичик синфлар ҳам дилтортар давраларни давом эттиришди.
Декабрь нафақат бошланғич таълим ойлиги, балки йилнинг якуний ойи ҳамдир. Шу муносабат мен раҳбарлик қилаётган 2 “Б”-синфида қатор тадбирлар, очиқ дарслар ўтказилди. Ва албатта, янги йил кириб келиши қувноқ давраларда нишонланди.
Чиннигул Сафоева, Нарҳаёт Аминбоева, Зарина Аҳмедова, Шаҳриёр Матёқубов янги йил, Ватан, оналар, устозлар ҳақидаги шеърларни ифодали ўқиб беришди.
Янги йилни ана шундай кўта-ринки кайфиятда кутиб олган мактабимиз педагогика жамоаси энди фанлар олимпиадаси ҳамда 14-январь Ватан ҳимоячилари кунини ҳам муносиб кутиб олиш учун тайёргарликни бошлаб юборишди.

Адолат АБДУЛЛАЕВА,
шу мактаб бошланғич таълим ўқитувчиси.

***
Декабрь бошланғич таълим ойлиги барча интиқиб кутадиган янги йил байрами тадбирларига уланиб кетди.
Байрамолди йил якунидаги барча дарслар, шунингдек, очиқ дарсларни якунлашга қарор қилган 2“А”-синф ўқувчилари метод бирлашмаси вакиллари ва устозларни таклиф қилиб, “Шахс ва нарса номини билдирган сўзлар” мавзуида очиқ дарс машғулотини ўтказдилар.
Очиқ дарсни баҳо-лаётган ҳамкасб-ларим, она тили фанининг бошланғич синфлардаёқ пухта ўргатилаётгани келгусида юқори синфларда мустаҳкам пойдевор вазифасини ўташини билдиришди. Бундай баҳо ўқувчилар фаоллиги ҳамда машғулотлар самарадорлигини янада оширади.
Очиқ дарс билимдонлари фахрий ёрлиқ-лар ва совға тариқа-сида китобларга эга бўлишди.


Иззатой АБДУЛЛАЕВА, тумандаги 3-сон 
мактаб бошланғич 
синф ўқитувчиси.