SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  Дашёқда “Камолот” кутубхонаси

Дашёқда “Камолот” кутубхонаси

« Назад

05.06.2017 06:13

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши борасида туманимизда ҳам ибратли ишлар олиб борилмокда. Аҳоли, айниқса, ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган китобларга бўлган талабни ўрганиб бориш, уни қаноатлантириш мақсадида яқинда “Дашёқ” маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Камолот” кутубхонаси ташкил килинди. Кутубхонани бойитиш мақсадида “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши “Дўстимга китоб совға қиламан” акцияси ташкил килди. Янги кутубхонанинг очилиш маросимида туман ҳокими Э.Яқубов қатнашиб, ташкилотчиларга самимий миннатдорчилик билдирди.

И.Қурбонов, “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши раиси.
М.Отаниёзов, кенгаш мутахассиси.