SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  БУЮК ХИЗМАТЛАР ЭЪЗОЗИ

БУЮК ХИЗМАТЛАР ЭЪЗОЗИ

« Назад

12.06.2017 07:07

Комилжон Отаниёзов Хоразм халқ оғзаки ижоди, дос-тонларни мукаммал ўрганган. Хоразм мақомлари, мумтоз ашулалар унинг репертуарида салмоқли ўринни эгаллайди.
Хоразм мақомларининг бизгача етиб келишида Комилжон Отаниёзовнинг хизматлари ғоятда катта. Аввало у отаси Отаниёз Охундан мумтоз шеъриятни, ашула матнларини асл ҳолатида ўрганган, мақомларни ало-ҳида меҳр билан куйлаган. У устоз Матпано ота Худойбергановдан Хоразм олти ярим мақомини ўрганиш ва асл ҳолида куйлаш сирларини ўзлаштирган ва уларни тўлиқ ҳолида кейинги авлодга қолдиришни мақсад қилган.
Бу борадаги фаолиятини машхур ҳофизлар Шерозий (Мадраҳим Ёқубов), Ҳожихон Болтаевлар билан ҳамкорликда давом эттиради.
Бастакор, мусиқашунос олим Матниёз Юсупов Хоразм мақомларини ўрганиш ва нотага олиш жараёнида Комилжон Отаниёзов билан ҳамкорлиги ва устоз-шогирдлик муносабатлари ҳақида тўлқинланиб гапирган. Хоразм мақомларини бизгача етиб келишида аввало Матпано Худойберганов, кейинчалик Комилжон Отаниёзовнинг хизматларини алоҳида тилга олади.
Адабиётшунос Бобохон Муҳаммад Шариф “Қалбларда мангу қолган наволар” мақоласида таъкидлаганидек, Комилжон Отаниёзов “Сувора”, “Сегоҳ”, бошқа мақомлар ижросида ҳам янгиликлар қилди. Унинг устозлари Матпано ота, Ҳожихонлар мақомларни оғир йўлларда, вазмин, сокин оҳангларда ижро қилганлар. Матназар Худойназаров айтганидек, Комилжон ака устозлардан ўрганган мақомларга ижодий ёндашди, уларни янгилади, нақшлар, паузалар билан бойитди.
Бу янгиликлар натижасида мақомлар оддий тингловчиларга ҳам тушунадиган даражага келди, ўзгаришлар ҳалққа манзур бўлди. Мақомлар, достон куйлари асосида янги замонавий ижро услубларида куйлар, ашулалар басталади ва халқнинг қалбидан жой олди. Бир сўз билан айтганда Комилжон Отаниёзов ўз ижро мактабини яратди.
Ҳозирда бирон кун йўқки, радио, телевидение ёки тўй-ҳашамларда Комилжон Ота-ниёзов яратган, куйлаган, куй-қўшиқлар ижро этилмаган бўлсин.
Шунинг учун ҳам бу йўсиндаги ашулаларни мухлислар жон қулоғи билан эшитади ва ҳофизнинг олтин меросини ҳамон севиб, жону дилдан тинглашади.
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигини нишонланиши, бутун ўзбек халқининг дил изҳорига айланди. Бу санага бағишлаб, жойларда учрашувлар танловлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.

Давлатназар ЮСУПОВ,
фольклоршунос тадқиқотчи.