SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  БЎШ ВАҚТ ВА КИТОБ МУТОЛААСИ

БЎШ ВАҚТ ВА КИТОБ МУТОЛААСИ

« Назад

04.03.2017 02:55

Қадимдан ота-боболаримиз вақтнинг қадрига етиб, ундан самарали фойдаланишга ҳаракат қилишган. “Вақтинг кетди- нақдинг кетди”, “Вақт оқар дарё”, “Вақт одил ҳакам” каби ҳаётий тажрибалари асосида юзага келган ўгитларида теран маъно-мазмун мужассам.
Бўш вақтимизнинг маълум қисмини китоб мутолаасига сарфласак, ўзимизга маънавий озуқа оламиз, одамийлик фалсафаси, ҳаёт илмини ўрганамиз. Жаҳон ва ўзбек адабиёти энг сара намуналари билан танишиш, машҳур ёзувчи ва шоирлардан сабоқ олиш, улар билан дардлашиш - бу энг катта бахт!
Энг улуғ устоз, яъни китоб билан ошно бўлиш, уни ўқиш ва ўрганиш инсонни маънавий етуклик сари етаклайди, унга аҳлоқий гўзаллик ва покликни ўргатади.
Баркамол инсон тарбиясида китобдан улуғроқ, ундан донороқ устоз йўқ!
Фарзандларининг камолини кўришни истаган ота-она компьютер, планшет, қимматбаҳо телефон ва бошқа буюмлар ўрнига фарзанди учун мўъжазгина кутубхона яратиб, ўқишларини назорат қилса, бу фарзанд ота-онасининг ва халқининг ишончини оқлаб, юртимиз корига ярайдиган комил инсон бўлиб етишади.

Дилноза Машарипова,
12-сон мактаб она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.