SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  Бобур ижодига бағишланди

Бобур ижодига бағишланди

« Назад

19.02.2018 14:05

Бизнинг тиббиёт коллежимизда ҳам буюк аждодимиз Заҳириддин Бобур таваллудига бағишлаб “Ҳар кимки вафо қилса,вафо топгусидир” мавзуида адабий-бадиий тадбир ўтказилди. Она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Х.Уллиева устозлари билан биргаликда у ёзган рубоий ва ғазаллардан намуналар, шоир меросининг ҳаётийлиги, кўнгилга яқинлигини, туйғуларнинг табиий ва самимийлигини, улардаги Ватан соғинчию, ғурбат ғамини чиройли ифодали ўқиб беришди.
Талабалар иштирокида Бобур ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлар куйланди, рақслар ижро этилди
Бундай тадбирларнинг кўплаб ўтказилиши ёшларга она-Ватаннинг қадрига етишига, шундай буюк аждодларимиз борлигидан чексиз фахру ифтихор туйғусини уйғотишга ёрдам беради.

Х. ХУДОЙБЕРГАНОВА,
тиббиёт коллежи ўқитувчиси.