SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  Бирор кимса хабар келтирса . . .

Бирор кимса хабар келтирса . . .

« Назад

12.10.2019 12:14

Интернетдаги ножоиз маълумотлардан сақланиш учун инсон ўзида соф ислом маданиятни тарбиялаши учун  у ёки бу ахборотни эшитар экан, ҳеч бўлмаганда “Бу ахборотни ким узатаяпти?”, “Нима учун узатаяпти?” ва “Қандай мақсадда узатиляпти?” деган саволларни ўз-ўзига бериши, унга асосли жавоб топишга ҳаракат қилиши керак.
Дарҳақиқат, ислом дини кўрсатмаларида ҳам нақл қилинган бирор хабарга ишонишдан аввал уни текшириб, аниқлаб олиш талаб этилади. Жумладан, Қуръони каримда шундай дейилади: “Эй мўминлар, сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун ( у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз (Хужурат, 6 оят).

Ш.Отажанов,
тумандаги “Шайх Мавлон бобо” масжиди имом-хатиби.