SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  БИЛИМДАН ЯХШИЛИК КУТ, ДОИМ КИТОБНИ ДЎСТ ТУТ!

БИЛИМДАН ЯХШИЛИК КУТ, ДОИМ КИТОБНИ ДЎСТ ТУТ!

« Назад

01.06.2019 09:12

Президент Шавкат Мирзиёев ёшларга бўлган эътиборни янада  кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ўғил-қизлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш бўйича бешта  муҳим  ташаббусни  илгари  сурди.
Яқинда  мактабимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва бу борада амалга ошириладиган ишларни тизимли ташкил қилиш мақсадида бошланғич синф ўқувчилари иштирокида “Билимдан яхшилик кут, доим китобни дўст тут” мавзуидаги  адабий-бадиий тадбир ҳам айнан китобхонликка бағишланди.
Ўқувчи ёшлар ўзлари севиб мутолаа қилган китоблар маъно-мазмуни ва ундан олган таассуротлари, билим кўникмаларини гапириб беришд
Юртимизда китобнинг қадр-қиммати ошаётгани, ҳар кун, ҳар даврада ёшларни китобхонликка чорлаётгани, келажак ворисларининг фаровон ҳаёт  кечи-ришлари ҳамда маънавий бойлик орттиришларига замин яратади.

 М.ХУДАРГАНОВА,
С.ОТАЖОНОВА,
тумандаги 8-мактаб бошланғич синф ўқитувчилари.

- Бизда ҳам бешта муҳим ташаббус бўйича янгидан тўгараклар ташкил қилинди. Ун-да ўқувчиларни ўз қизиқишлари ва истеъдодларига қараб мусиқа, рассомчилик, китобхонлик, компьютер технологиялари, спорт машғулотларига йўналтираяпмиз, бу албатта, келажагимиз эгалари бўлган ёшларга қаратилган имконият ва эътибор намунасидир,-дейди коллеж директори Ж.Салаев.
Ёш рассомлар она заминни ранг-баранг бўёқлар орқали  ифодалагани,   китобхон қиз-ларнинг мушоира    давраси, китобхонлик викториналарда ўзаро билим алмашишгани, компьютер тўгараги аъзоларининг замонавий дастурларда ишлашни ўрганишаётгани, айниқса,   курашчи ўсмирларнинг кураш тушишгани уларнинг келажак  бунёдкорлари эканликларидан далолатдир.
- Мен коллежимизда ташкил қилинган тикувчилик тўгарагига қатнашаяпман. Бу ерда турли уй-рўзғор буюмлари, кичкинтойлар учун кийим-кечаклар тикишни ўргандим. Келгусида  касбимни мукаммал эгаллаб, тикувчилик цехи очиш орқали ўзим тенги ёшларни иш билан таъминла-моқчиман,-дейди тўгарак аъзоси Меҳрибон Бобоназарова.
- Китоб инсонни эзгуликка, илму маърифатга етаклайди. Усиз келажак йўқ. Мен ҳам бўш вақтим қолди, дегунча китоб ўқишга тушаман. Худойберди Тўхтабоев, Муҳаммад Юсуф, Абдулла Қодирий асарларини севиб мутолаа қиламан,-дейди китобхон талаба Азиза Қодирова.


Х.ЮСУПОВА, 
Хива педагогика коллежи 
бўлим бошлиғи.