SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  БАРҲАЁТ АНЪАНАЛАР

БАРҲАЁТ АНЪАНАЛАР

« Назад

31.08.2020 11:25

Тошҳовли меъморий ёдгорлиги мажмуасида янги кулолчиликга бағишланган доимий кўргазма ташкил этилди.
Маълумки ҳунармандчилик, амалий санъат, шу жумладан, кулолчилик тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Янги кўргазма эса ташриф буюрувчиларни соҳанинг ўтмиши ва бугуни билан таништиради.
Музей фонди, бўлимларидаги илмий ходимлар ҳаракат ва изланишлари туфайли тўпланган турли даврларга оид хум, кўза, лаган, коса, шамдон, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси учун ишланган ёзувли, нақшинкор кошинлар ва турли нозик ҳунар намуналари кўргазмадан ўрин олган.
Бу ерда шунингдек, XIX аср охирларида Хива бозоридаги кулолчилик  расталаридаги савдо-сотиқ, воҳа кулолчилик мактаби йирик вакиллари Рахимберди  кулол, Отажон кулол, Султонбарди кулол ва бошқаларнинг портретлари, иш жараёнлари акс этган фотосуратлар, ижодларидан намуналар ҳам намойишга қўйилган.
Келгусида кўргазмани ноёб экспонатлар билан янада бойитиб бориш, бу ерда сайёҳлар, маҳаллий аҳоли ва ёшлар иштирокида уста кулоллар, тарихчи олимлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиш, шу орқали касб-ҳунар ўрганиш, устоз-шогирдлик  анъаналарини кенг тарғиб этиш режалаштирилган.

 

И.ОТАБЕКОВ.