SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  БАХТЛИ ҲАЁТ ГАШТИНИ СУРИНГ

БАХТЛИ ҲАЁТ ГАШТИНИ СУРИНГ

« Назад

16.12.2019 08:33

Ҳар ҳафтанинг жума куни коллежимизда ўтказиладиган “Маънавият дарслари”да одоб-аҳлоқ, ватанпарварлик, миллий қадриятлар, анъаналар-байрамлар мазмун-моҳияти ёшлар онгига сингдирилади. Ушбу дарсларни олимлар, шоирлар, ишлаб чиқариш илғорлари ва фахрийлар иштирокида ўтказилиши улар қалбида бир умр сақланиб қолади.
Ана шундай учрашувлардан бири яқинда коллежимизнинг фахрий устози Раънобиби Яқубова билан бўлиб ўтди. Ўзининг ўқув-чилик ва талабалик йиллари, ҳамда меҳнат фаолияти жабҳаларида орттирган тажрибалари билан ўртоқлашди.
Р.Яқубова Тошкент Давлат қишлоқ хўжалиги институтини битказгандан сўнг иш фаолиятини собиқ Огаҳий номли жамоа хўжалигида биолаборатория ташкил қилиш билан бошлади. Сўнгра Хива қишлоқ хўжалик техникумида ўқитувчи, бўлим мудири, услубчи, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, директор вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаб тажриба орттиргани-ҳаёт сабоқларини эгаллаганлигини ёрқин ҳаётий мисоллар асосида гапириб берди. Ёшларни яратилган шароитларга ҳавас билан қарашни, ушбу имконият ва қулайликлардан унумли фойдаланишга чақирди. Уларнинг қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб берди.
Муҳтарама устоз шу кунларда қутлуғ 60 ёшга қадам қўймоқда. Шу муносабат билан “Маънавият дарси” иштирокчилари азиз ва мукаррама мураббийларини таваллуд айёми билан самимий қутладилар. Аҳил жамоамиз аҳли ҳам фахрий муаллимамизга фарзандлар, неваралар ардоғида бахтли ҳаёт гаштини суришни тилайдилар.

 

М.ЯҚУБОВ, 
Хива иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи  директори. 

Б.ОТАЖОНОВ,  ўқув ишлари бўйича  директор ўринбосари.