SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  “АЖАБ САОДАТ ЭРУР...”

“АЖАБ САОДАТ ЭРУР...”

« Назад

21.02.2020 10:09

Мамлакатимизда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, таълим-тарбия, маънавият, илм-фанга эътибор қаратиш борасидаги ислоҳотлар жараёнида, шунингдек, Президентимиз томонидан илгари сурилаётган беш ташаббус доирасида ҳам улуғ даҳоларимиз ҳаёти ва ижоди, шоирларимизнинг бой меросини ўрганишга ғоят катта эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, биз ҳарбийлар ҳам бу борада умумтаълим мактабларига бориб, ўқувчилар билан учрашув ҳамда муҳим саналарга бағишланган тадбирларни кенг нишонлашни ўз режамизга киритганмиз.
Жумладан, 9 февраль - буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан тумандаги 7-сон умумий ўрта таълим мактабига бориб, унинг кутубхонасига 100 та бадиий китоб совға қилдик.
Қувончлари бир олам ёшлар шу куни бизни кутилмаган тайёргарликлар билан  қарши олишди. Мактаб бўйлаб беш ташаббус доирасида ташкил қилинган ёш рассомлар, чевар тикувчилар, инновацион технологлар, китобхонлар мушоираси ва спортчи ёшларнинг чиқишлари барчада катта таассурот уйғотди.
Муҳим санага бағишлаб “Навоий Ҳиротда, Қобулда Бобур” мавуида уюштирилган маънавий-маърифий тадбирда иштирокчилар икки замондош даҳо шеър-ғазалларидан ифодали ўқиб беришди. Сўнгра ҳар-бий хизматчилар ижро этган саҳна кўринишлари олқишлар билан кутиб олинди.

В.ЖУМАЕВ, ҳарбий хизматчи, 
жамоатчи мухбиримиз.

 

********************** 

Шаҳардаги 8-сон МТТда мазкур саналар тарбиячилар Дилфуза Юсупова ва Доно Икромова томонидан тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида тайёрланган тадбир орқали ноодатий тарзда нишонланди. 
Тадбирга шаҳар мактабгача таълим бўлими вакиллари, ота-оналар таклиф этилди.
Болажонлар томонидан Навоий қаламига мансуб шеър ва ғазаллар ифодали ўқилиб, унинг қўшиқ бўлган ғазалу рубойилари жўровозликда куйланди. Саҳна кўринишлари, бир-биридан мазмундор чиқишлар йиғилганларга хушнудлик бағишлади.
- Тарбияланувчилар буюк аждодларимиз тўғрисида маълумотларга эга бўлиш билан бирга, уларнинг ижоди ва бой маънавий меросини ўқиб-ўрганишда бу каби маънавий тадбирларимизнинг ўрни беқиёсдир, - дейди ташкилот мудираси Ойбиби Қурбонова, - қолаверса, мана мумтоз қўшиқларга рақсга тушган тарбиячиларимизнинг чиқишлари орқали ўзбек қиз-ларининг ифату иболари акс этди. Зеро, тарбиячининг ўзи ҳам ҳар томонлама истеъдод соҳибаси бўлмоғи керак.

(Ўз мухбиримиз).

********************** 

Ҳар йили ушбу кунни юқори савияда кутиб олишга одатланганмиз. Бу галги адабий кечалар, маънавий-маърифий тадбирлар ҳам қиз-ғин мушоираларга бой бўлди.
Хусусан, мактабимизда 7 “А” синф ўқувчилари иштирокида буюк мутафаккир таваллудининг 579 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида “Ажаб саодат эрур” мавзуида тадбир ўтказилди.
Адабий кечада ўқувчилар шоир шеърлари, ғазал-рубоийларини ифодали ўқиб, дилтортар куй-қўшиқларга рақсга тушишди. Шунингдек, Навоий асарлари бўйича билимдон ўқувчилар шажара дарахтини ҳосил қилишди.
“Навоий” романи, “Навоий ва  гули”, “Навоий ва хаста одам”, “Уч ёмоннинг таърифи” каби асарлар саҳна кўринишлари орқали ўқувчилар талқинида намойиш этилди.

                                                                                                                     Мақсуда ЮСУПОВА,                                                                                               шаҳардаги 1-сон мактаб она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.
 

********************** 

Ўзбек мумтоз адабиётининг буюк намоёндаси ва заковатли давлат арбоби Бобур ижодида илгари сурилган ватанпарварлик ғоялари ёшлар учун ибрат намунасидир. Унинг машҳур “Бобурнома” асарида она юртининг сўлим гўшаларини алоҳида таърифу тавсиф қилади. Самарқанд шаҳ-рини латиф ва ораста шаҳар дея таърифлайди. Халқини эса пок мазҳабли яъни иймон-эътиқодли эканлигини қайд қилади.
Андижон тасвирида ғалласи кўп, меваси ширин, қовун ва узуми жуда машҳур эканлигини, одамлари маҳоратли ва санъаткор, заковатли кишилар эканлигини айтиб ўтади.
Шаҳрисабз тасвирида эса баҳор айёмида саҳросию боғи, хатто уйларнинг томигача яшилликка буркангани учун ҳам Шаҳрисабз дейдилар, деб ёзади.
“Бобурнома” асаридан ушбу тасвирларда ватанпарвар инсоннинг ўз юртига ва халқига нисбатан самимий муҳаббатини кўришимиз ва ундан ўрганишимиз мумкин.

                                                                                                                               Ф.РАҲИМОВА,                                                                                                        тумандаги 10-сон мактаб она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.